Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон тўрт вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонсга қарши рингга кўтарилиши мумкин.
«Sports.ru» хабарига кўра, томонлар шартнома масалаларини ҳал қилиб бўлган. Таъкидланишича, жанг ҳақида ушбу ҳафтада эълон қилиниши мумкин.
Жанг сентябрь ойида АҚШда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур беллашув 8 раунддан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайсон рингга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишини маълум қилганди.
Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.
Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.
Рой Жонс ва Майк Тайсон иштирокидаги энг сара жангларни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)