Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбалардан кейин гол ўтказиб юбормади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Қаймоқранглилар» Испания чемпионатида мазкур статистика ҳисобланиши бошланган 2003/04 йилги мавсумдан бери ушбу натижани қайд этган илк жамоага айланди.

Мавсум давомида «Реал» дарвозасига жарима майдони ташқарисидан жами 28 марта зарба йўлланган. Тибо Куртуа уларнинг 24 тасини қайтаришга эришган, яна тўртта сейвни Алфонс Ареоля амалга оширган.

«Реал» Примера 2019/20 йилги мавсумида ўз дарвозасидан жами 25 та тўп олиб чиқди. Бу мусобақа клублари орасидаги энг яхши натижа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан қўл остидаги жамоа мавсум якунларига кўра чемпионликни қўлга киритди.

«Реал»нинг Ла Лига 2019/20 йилги мавсумидаги топ-25 голларини бу ерда томоша қилинг (кўриш).

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов