«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль 9 йил деганда илк бор чемпионлик медалига эга чиқолмади.
«Барселона» Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида чемпионликни Мадриднинг «Реал» клубига бой бериб қўйди. Шу тариқа 33 ёшли чилилик футболчининг ўзига хос сериясига якун ясалди. Видаль 2011 йилдан буён ўзи иштирок этган клуб сафида миллий лига чемпионлигини қўлга киритиб келаётганди.
Артуро «Ювентус» билан тўрт марта (2012, 2013, 2014 ва 2015 йиллар), «Бавария» билан уч бора (2016, 2017, 2018) ва «Барселона»да билан бир марта (2019) чемпионликни нишонлаган.
Видаль Ла Лига жорий мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)