Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида яшовчи коронавирусга чалинган 47 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ССВ хабарига кўра, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. исмли аёлда 2020 йил 5 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган, дейилади ССВ хабарида.

Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган ҳисоб бўйича, бу коронавирусга чалинган беморлар орасидаги 85-ўлим бўлди, аввал Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А. исмли аёлнинг вафот этгани хабар қилинганди. («Дарё» ҳисоби бўйича вафот этган беморлар сони камида 87 нафарни ташкил этади).

«Дарё» 15 июль куни Давлат хизматлари агентлигига таяниб, агентликнинг Навоий вилояти бошқармасининг масъул ходими Адҳамжон Деҳқоновнинг коронавирус оқибатида вафот этганини хабар қилган. 18 июль куни коронавирусга чалинган Маданият вазирлиги ходими, 32 ёшли Акмал Ирисов вафот этгани маълум бўлди. Ушбу ўлим ҳолатлари ҳозирча ССВ томонидан тасдиқланмаган.

Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)
Маҳаллий
“Боланг туғилгач икковингга бензин қуйиб, ёқиб юбораман, деб таҳдид қилган” — Фарғонада эрининг Matiz’ида ўзини ёқиб юборгани айтилган марҳуманинг яқинлари