• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 18 июль куни 579 кишида коронавирус аниқланди. Беш киши вафот этди

    Ўзбекистонда 17 июль соат 23:30 дан 18 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 579 та ҳолат қайд этилди. Бу 13 июль кунидаги антирекорддан (ўшанда 594 киши касаллангани маълум бўлганди) кейинги иккинчи натижа. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16186 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 138 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида;
    • 441 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 216 нафар, Сирдарё вилоятида — 75 нафар, Андижон вилоятида — 40 нафар, Бухоро вилоятида — 25 нафар, Тошкент вилоятида — 22 нафар, Самарқанд вилоятида — 21 нафар, Жиззах вилоятида — 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида — 9 нафар, Наманган вилоятида — 9 нафар, Навоий вилоятида — 4 нафар, Сурхондарё вилоятида — 1 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 11 та ҳудудда касалланиш ҳолати қайд этилди. Фақат Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилмади.

    Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 216 та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, хориждан келиб карантинга олинган фуқаролар орасидаги 138 нафар касалланган бемор ҳам Тошкент шаҳрида даволанаётган беморлар сафига қўшилди.

    Сирдарё вилоятида касалланганлар сони бир кунда 75 нафарга кўпайди. Бу вилоят учун антирекорд ҳисобланади. Икки кун ичида Сирдарёда 110 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 17 июлгача аниқланган беморларнинг 34 фоизи охирги икки кунга тўғри келди. Сирдарё вилояти ҳудудидаги илк ўлим ҳолати ҳам шу кунларда қайд этилди.

    Андижон вилоятида 40 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда ой бошидан бери коронавирусга чалинганлар сони 376 нафарга кўпайди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 64 фоизига тенгдир. Андижон ҳозирда коронавирусдан биронтаям ўлим қайд этилмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

    Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 25 кишида кўпайди. Вилоятда май, июнь ва июль ойларида бирон марта ҳам бир кунлик касалланишлар сони 25 тага етмаганди. Бухоро Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятидан сўнг коронавирусга чалинганлар 600 нафардан ошган тўртинчи ҳудуд бўлди. Лекин 500 лик довонга Самарқанддан олдин Бухоро етиб келганди. Самарқанд эса аллақачон 700 лик довондан ҳам ўтди. Бухорода июль ойида жами 95 кишида касаллик аниқланди.

    Тошкент вилоятида 22 киши коронавирус юқтириб олгани қайд этилди. Вилоятда касаллик аниқланганлар сони 1700 нафарга етди.

    Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси 21 кишида аниқланди. Вилоятда июль ойи бошидан бери 274 кишида касаллик тасдиқланган. Бу жами касалланиш ҳолатларининг 38 фоизига тенг.

    Жиззах вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 19 кишида кўпайди. Ҳозирда касалланганлар сони 94 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳолатларнинг 84 таси июль ойида қайд этилди, бошқача айтганда, Жиззах вилоятида июль ойида касалланганлар сони 8 баравардан кўпроққа ошди. Ҳозирда Жиззах касалланганлар сони 100 нафарга етмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 9 кишида касаллик қайд этилди. Республикада ой бошидан бери жами 124 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланганлар сони 275 нафарга етди. Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 45 фоизи июль ойига тўғри келди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам коронавирусга чалингани 18 июль куни маълум бўлди. Ушбу хабар коронавирус бўйича «диагностика, даволашдан тортиб, эпидемиология, касаллик тарқалишининг олдини олиш, профилактика масалаларида ҳам янгича услублар қўлланилиши устида иш олиб бораётган» Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алишер Шодмоновнинг Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақидаги хабардан ойдинлашди. Беморларни даволаш учун хорижлик мутахассислар билан видеоконференция орқали мулоқот қилинган. Алишер Шодмонов кўп қатордаги беморлар билан биргаликда Муса Ерниязовнинг ҳам ҳолати хорижлик мутахассислар билан таҳлил қилинганини айтган: «Бугунги кунда ҳолати ‘стабил’, генодинамика, сатурация кўрсаткичлари ўзгаришсиз ҳолатда турибди. Мутахассисларнинг олиб борилаётган тактика тўғрилиги ҳақидаги энг муҳим фикрини эшитдик», — деди Соғлиқни сақлаш вазири. Қорақалпоғистон коронавирус билан боғлиқ энг мураккаб вазиятга тушиб қолган ҳудуд эмаслиги, ССВ раҳбари хорижлик экспертлар билан Тошкентда видеоконференс алоқа ўтказмай, Нукусда бу ишни бажаргани, Жўқорғи Кенгес раиси худди Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сингари Тошкентда даволанмаётгани 72 ёшли Муса Ерниязовнинг аҳволи бўйича хавотирлар уйғотишни бошлаган.

    Муса Ерниязов.

    Муса Ерниязов.
    Фото: «Дарё»

    Наманган вилоятида кун давомида 9 кишида касаллик аниқланган. Вилоятда 12 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Наманганда июль ойида 196 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 40 фоизидир.

    Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4 нафарга кўпайди. Ушбу ҳафта давомида вилоятда фақат 17 июль куни янги касалланиш ҳолатлари кузатилмади. Навоийда июль ойида 89 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 24 фоизига тенг.

    Сурхондарё вилоятида фақат 1 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 14 июлдан бери ҳар куни янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Ой бошидан бери Сурхондарёда 179 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда март, апрель, май ва июнь ойларида қанча касаллик аниқланган (101 та) бўлса, июль ойининг ўзида ундан қарийб 1,8 баравар кўп янги ҳолатлар қайд этилди.

    Кун давомида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, Тошкентда даволанаётгани, ҳолати барқарор эканлиги ҳақида хабар берилди.

    Тўра Боболов.

    Тўра Боболов.
    Фото: «Дарё»

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Маданият вазирлиги 32 ёшли ходимининг вафоти ҳақида ҳам маълум қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С. исмли эркакда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов вафот этгани ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    1988 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган Акмал Ирисов айни пайтгача Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил, молия ва бухгалтерия бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

    Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган. 18 июль куни Акмал Ирисов вафот этган.

    «Маданият вазирлиги томонидан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Telegram’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.

    Ушбу ўлим ҳолати ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот бермади.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли А.А. исмли эркакда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам аниқланган.

    17 июль куни мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, гипертония ва артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар фонида беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

    ССВ аввалги вафот этган беморлар ҳақидаги ўлим хабарларидан фарқли равишда бу сафар беморнинг ҳаётдан кўз юмган кунига аниқлик киритди. Беморнинг вафоти бир кундан кейин эълон қилинди. Вазирлик бунгача охирги марта 30-бемор вафот этганида унинг ўлим санаси ҳақида маълумот берганди.

    Тўртинчи ўлим. Гулистон туманида яшаган 69 ёшли Т.С. исмли эркакда 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Беморга миокард инфаркти, COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Бундан аввал, 29 июнь куни бемор миокард инфаркти ташхиси билан Гулистон тумани марказий шифохонасида даволанган. Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг ва семизликнинг 3-даражалари борлиги аниқланган.

    Ушбу ҳамроҳ касалликлар фонида ташхис қўйилган касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

    69 ёшли эркак коронавирус асоратларидан вафот этган Сирдарёдаги биринчи бемор бўлди.

    Бешинчи ўлим. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган 55 ёшли У.А. исмли эркак 16 июль куни Зангиота туманидаги «Назарбек» юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган. Беморда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмониянинг ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

    17 июль куни ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

    Ушбу ўлим ҳолати Тошкент вилоятида содир бўлганини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзи хабар бераётган бўлса-да, Тошкент вилоятидаги коронавирус асоратларидан вафот этган беморлар сони худди 17 июлдагидек 9 та турибди. Афтидан ушбу ўлим ҳолати хатолик туфайли Тошкент шаҳрига қўшиб юборилган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 83 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 85 нафарни ташкил этмоқда. «Дарё» 15 июль куни Давлат хизматлари агентлигига таяниб, агентликнинг Навоий вилояти бошқармасининг масъул ходими Адҳамжон Деҳқоновнинг коронавирус оқибатида вафот этганини хабар қилган. Шунингдек, 18 июль куни коронавирусга чалинган Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов вафот этгани маълум бўлди. Ушбу ўлим ҳолатлар ҳозирча ССВ томонидан тасдиқланмаган.

    Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 90 нафардан ошиб кетди. Вазирлик эса 14 июлдан бери ҳар куни 4 нафардан беморнинг вафот этаётгани ҳақида ахборот бермоқда.

    Касалликдан даволаниш

    18 июль куни 124 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Улардан
    • 31 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида;
    • 55 нафари Наманган вилоятида;
    • 33 нафари Андижон вилоятида;
    • 5 нафари Навоий вилоятида тузалди.
    «Халқ сўзи online» нашри Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига таяниб, 18 июль куни Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 9 киши соғайгани, улар орасида 1 ёшга тўлмаган гўдакдан тортиб 88 ёшли онахонгача борлигини ёзганди. Ҳатто шифохонадан кузатилаётган беморларнинг суратлари ҳам чоп этилган. Аммо ўлим ҳолатларини бир неча кунга кечикиб эълон қилаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарёдаги коронавирусдан тузалиш ҳолатларини 18 июлдаги статистикага киритмаган.

    Сирдарё вилоятида 18 июль куни коронавирусдан соғайгани айтилган беморлар.

    Сирдарё вилоятида 18 июль куни коронавирусдан соғайгани айтилган беморлар.
    Фото: «Халқ сўзи online»

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда. Бу сўнгги уч ой (май, июнь ва июль)даги энг паст кўрсаткичдир.

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 6976 нафар бемордан 4974 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Фарғонада 13, Хоразмда 17, Жиззахда 40, Навоийда 47, Қорақалпоғистонда 81, Бухорода 82, Қашқадарёда 89, Наманганда 106, Сурхондарёда 115, Сирдарёда 144, Самарқандда 163, Андижонда 199 ва Тошкент вилоятида 906 нафар бемор қолди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидагилар сони 341 нафарга, стационар карантиндагилар сони 810 нафарга кўпайди.

    19.07.2020, 01:01   Изоҳ (0)   138410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 186 нафарга етди

    19.07.2020, 00:32

    Наманганда коронавирусдан халос бўлган 55 нафар бемор уйига кузатилди

    19.07.2020, 00:14

    Халқ таълими вазирлиги мактаб ходимларидан ўз ҳисобидан таътил олиш сўралаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    19.07.2020, 00:06

    Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 55 ёшли эркак шифохонага тушган кунининг эртасигаёқ вафот этди

    18.07.2020, 23:56

    Сирдарёда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Касалликка чалинган 69 ёшли эркак вафот этди

    18.07.2020, 23:49

    Халқаро мутахассислар иштирокида коронавирусга чалинган Сурхондарё ва Қорақалпоғистон раҳбарларининг аҳволи муҳокама қилинди (видео)

    18.07.2020, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров васиятнома ёзди

    Дунё | 20 июн, 12:34

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22

    Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 12:09

    “Ливерпуль” эгаси бўлган Fenway Sports Group Ла Лига клубини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Спорт | 20 июн, 12:05

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм вилояти ҳокимлиги 1,7 млрд сўмга қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.