• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Ўзбекистондаги хусусий клиникаларда коронавирусга тест топшириш нархи қиммат бўлса-да, узун навбатлар юзага келмоқда

    Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати кўпайгани сари аксарият фуқаролар тест топшириш ҳаракатига тушиб қолди. Ижтимоий тармоқларда ҳудудлардаги СЭСларда тест топшириш ва унинг натижасини билишда турли муаммолар юзага келаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусий клиникаларда ушбу тиббий хизмат турининг нархи жуда баланд эканлиги ҳам кескин қораланмоқда. «Дарё» мухбири коронавирусга тест олиш жараёнида хусусий секторнинг ўрни қай даражада эканлиги, талабгорлар ва нарх-навонинг қандайлигини билиш мақсадида суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Хусусий клиникаларга нисбатан эътиборни кучайтириш керак»

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг таъкидлашича, республикада хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 8 та муассасада коронавирусга тест топшириш мумкин.

    «Хусусий клиникалар фуқаролардан тест намуналари олиш учун вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига ўз ихтиёри билан мурожаат қилишади. Агентлик вакиллари клиника моддий-техник баъзаси, шароитларини тўлиқ ўрганиб чиқади. Агар хусусий тиббиёт муассасаси барча талабларга жавоб берса, уларга шартнома шаклида рухсатнома тақдим этилади.

    Республика бўйича тест олиш рухсатномасини қўлга киритган хусусий муассасалар сони 10 та. Уларнинг 4 таси вилоятларда: Самарқанд, Қарши, Фарғона шаҳарлари ва Нурота туманида, худди яна шунчаси Тошкент шаҳрида фаолият юритади. 2 таси эса ўз хоҳишига кўра, тест олишни тўхтатиб қўйди.

    Пойтахтдаги Vitros diagnostics, ‘Генотехнология’, Swiss Lab хусусий тиббиёт муассасалари фуқароларга ўз биносида хизмат кўрсатяпти. ‘Тиббиёт дунёси’ клиникаси эса фақат ташкилотларга бориб тест олмоқда», — деди ССВ вакили.

    Фарҳод Раҳимқулов мазкур хусусий клиникалар ўз имкониятидан келиб чиқиб, мижозларни қабул қилаётгани, уларга бир суткада маълум миқдордаги фуқаролардан тест олиш бўйича ҳеч қандай чеклов қўйилмаганини билдирди.

    «Клиникалар қанча кўп фуқарони ўзига жалб қилса, шунча кўп фойда топади. Эътиборни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳукуматга эмас, балки хусусий клиникаларга қаратиш керак, уларни кенгроқ тарғиб қилиш лозим. COVID-19 инфекциясини аниқлайдиган ПЗР лабораторияси мавжуд хусусий тиббиёт масканлари ҳам ихтиёрий равишда иш бошлаши керак. Бу аввало, халқимиз соғлиғи учун жуда муҳим ва фойдали.

    Масалан, биз билган хусусий клиникаларнинг бирида 10 та ПЗР аппарати мавжуд. Аммо унинг раҳбари ‘Мен тест олмайман’, деяпти. Биз роса илтимос қилдик. Барибир кўнмади. Сабабини сўрасак, ‘Шифокорларим тест олишга рози бўлсам, ишдан кетишларини айтиб, аризасини тайёр қилиб туришибди’, дея жавоб берди. Наилож, биз уни мажбурлай олмаймиз. Чунки у хусусий сектор. Агар мана шу клиника аҳолидан тест олса, Тошкент шаҳридаги аксарият фуқароларни қамраб олиши мумкин. Шу боис хусусий тиббиёт муассасаларига нисбатан эътибор ва тарғиботни тўғри йўналтиришимиз керак», — деди Раҳимқулов.

    «Узун навбатлар одамлар норозилигини келтириб чиқаряпти»

    Суриштирув давомида Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Генотехнология» клиникаси раҳбари Жамол Хўжааҳмедовнинг ҳам фикрларига қизиқдик.

    «Клиникамизда тест олиш жараёни 1 июлдан бошланди. Муассасамиз бир суткада 500 нафар фуқародан тест олиш қувватига эга. Аммо кунига 1000 нафарга яқин одам келяпти, узун навбатлар ҳосил бўляпти. Бу эса аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

    Тиббиёт масканимизда европа стандартларига жавоб берадиган замонавий учта аппарат мавжудлиги боис тест жавоби 24 соатда чиқади. Фуқарода коронавирус аниқланмаса, унга жавобини бир суткада етказамиз. Аммо кимдадир COVID-19 чиқса, биз бу ҳақда дарҳол СЭОАга хабар берамиз. Улар фуқарода коронавирус мавжудлигини тасдиқлаб беришгач, сўнгра у одамга жавобини айтамиз.

    Бизда фуқаролар тест жавобини онлайн билиш имкониятига эга. Қоғоз кўринишдаги натижани олмоқчи бўлганлар эса шифохонамиздан ўзлари олиб кетишади.

    Шифохонамиздаги тест системаси юқори сезувчанликка эга бўлганлиги учун шу пайтгача тест олинган 3 мингдан зиёд одамдан 108 нафарида коронавирус чиқди.

    Жамоамизда 12 нафар шифокор мавжуд бўлиб, барчамиз тиббий ҳимоя кийимлари билан таъминланганмиз. Ҳар куни бир марта тест топширамиз. Ҳали бирортамизда коронавирус аниқланмади. Шу ўринда муҳим бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, клиникамизда тест топшириш нархи 220 минг сўм», — деди Жамол Хўжааҳмедов.

    «Тест намуналарини аҳолининг уйига бориб олмоқчимиз»

    Самарқанд шаҳридаги Parizoda medical service хусусий клиникаси лаборанти Жўрабек Хурсановнинг айтишича, ушбу тиббиёт муассасаси кунига ўртача 60-70 нафар одамдан тест олмоқда.

    «Ижтимоий тармоқларда хусусий клиникалар тестни 400-500 минг сўмдан олаётгани ҳақидаги турли гап-сўзларга кўзим тушди. Лекин мен бунча нархда хизмат кўрсатаётган клиникалар тўғрисида сира эшитмадим. Ўзимиз тест намуналарини 220 минг сўмдан оляпмиз.

    Тест олиш жараёнида Германияда ишлаб чиқарилган 2 та аппаратдан фойдаланяпмиз. 5 нафар тиббиёт ходими бир кунда 70 нафар атрофида мижозларни қабул қиляпти», — деди Хурсанов.

    Клиника шифокори 20 июль санасидан янги режимда тест олишни йўлга қўяётганлари ҳақида гапираркан, хусусан, шундай деди: «Душанба кунидан тестларни клиникада олишни тўхтатмоқчимиз. Биринчидан, ўзимизга кўп ‘нагрузка’ тушяпти. Иккинчидан, одамлар тўпланиб турганида, бир-бирига коронавирус юқиш эҳтимоли катта эканлиги бизни хавотирлантиряпти. Шунинг учун янги ҳафтадан бизга қўнғироқ қилган фуқаролар хонадонига автомашинада бориб, тестни уйида оламиз. Натижани эса бир сутка ичида уларга Telegram тармоғи орқали юборамиз».

    «Тест жавоби чиқиши муддати давлат секторида сал секинлашди»

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсуфалиев 12 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида давлат ва хусусий сектордаги муассасаларда тест олишда хизмат кўрсатиш сифати, тестларнинг жавоб чиқиш муддати ҳақида ҳам гапирди.

    «Бугунги кунда республикада 43 та давлат агентлиги таркибидаги лаборатория фаолият кўрсатяпти. У ерда 92 та ПЗР лаборатория мавжуд. Бу дегани, охирги харид қилган 45 та ПЗР лабораториямиз 2 баравар кўпайтирилди. Ва у ерда тест топшириш бепул. Лекин ҳозирги пайтда биз хусусий секторни қўшяпмиз, бу ишга жалб қиляпмиз. Бугунги кунда бизда 8 та хусусий секторда фаолият кўрсатаётган муассасамиз бор. Улар, албатта, ҳозирги кунда пуллик хизмат кўрсатади ва аҳолидан тегишли тест намуналарини олади.

    Тўғрисини айтишимиз керак, мана охирги кунларда касалланиш кўпайишини инобатга олиб, тест жавоби чиқиши муддати давлат секторида хусусий секторга нисбатан сал секинлашди. Чунки жуда кўп касалларнинг кўпайгани ҳисобига. Лекин шу билан бирга, уларнинг сифати бир хил», — деган СЭОА директори.

    Барча хусусий клиникаларга тест олишга рухсат берилди

    2020 йилнинг 16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистондаги хусусий ва нодавлат клиникаларга ҳам COVID-19 билан касалланган беморларни даволаши учун шароит яратилиши маълум қилинган.

    Аҳолини тезкор тарзда коронавирус инфекциясига тест қилиш ва касалланганларга узлуксиз тез тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилишда ҳамма хусусий ва нодавлат клиникаларга COVID-19’га PSR-тестларни амалга ошириш ва инфекция билан касалланган беморларни даволаш фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи тақдим этилиши таъкидланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда барча вилоят, туман ҳокимликларига хусусий ва нодавлат клиникаларнинг фаолиятида мазкур масалаларнинг ҳал этилишида тезкор чораларни кўриш вазифаси юкланган.

    Ҳукумат раҳбари бошчилигидаги ушбу йиғилишда масъулларга берилган топшириқлар қанча муддатда ва қай тарзда амалга оширилиши биз учун ҳам жуда қизиқ. Хусусий клиникаларда юзага келаётган турнақатор навбатларга қачон барҳам берилишини кузатамиз.

    Миролим Исажонов

    Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсуфалиев 12 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида тестлар захирасида 1 миллионта тест мавжудлиги, Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлигини айтган эди. Шунингдек, кунига 20-22 мингта тест олинётгани, бу мингта аҳолига нисбатан 42 тани ташкил этиши билдирилган.

    Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков 10 июль куни ўтказилган брифингда мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 785 та, эпидемиологик мавсум давомида 1 377 915 та тест синови ўтказилганини маълум қилганди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов эса ҳудудлар етарли миқдордаги тест системалари билан таъминланганини билдирган.

    Мавзуга доир:

    • «Энди тез ёрдам 15 дақиқа ичида етиб боради, коронавирусга тест натижалари бир кунда чиқади» — бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев
    • Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: Ўзингизни овутиш мақсадида тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг
    • Ҳабибулла Оқилов: Хусусий клиника ва лабораторияларда олинган тест натижалари мусбат чиқса, умумий статистикага қўшилади

    18.07.2020, 16:29   Изоҳ (0)   49344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Россиядан иккита янги электровоз сотиб олди

    18.07.2020, 15:53

    Тошкент шаҳрида шакллантирилган янги койка-ўринлар захираси бўйича маълумот берилди

    18.07.2020, 15:11

    «Ўзгидромет» 18—19 июль кунлари сел келиши хавфидан огоҳлантирди

    18.07.2020, 14:31

    Коронавирусга чалинган Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими вафот этгани маълум қилинди

    18.07.2020, 14:16

    Навоийда Зарафшон дарёси бўйидан топилган мурда иши бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

    18.07.2020, 13:15

    «Бодикамерадаги ёзувлар монтаж қилинган». Сирдарёдаги карантин постида ИИБ ходимлари ҳужумига учраган судья вазият бошқача бўлганини гапирди

    18.07.2020, 12:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.