• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бодикамерадаги ёзувлар монтаж қилинган». Сирдарёдаги карантин постида ИИБ ходимлари ҳужумига учраган судья вазият бошқача бўлганини гапирди

    ЎзА 13 июль, душанба куни Сирдарёдаги «Тошкент» карантин блокпостида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари билан содир бўлган воқеа юзасидан вазият иштирокчиси Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Алишер Эргашев билан суҳбат уюштирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    А.Эргашев бўлиб ўтган воқеалар юзасидан Бош прокуратура назоратида мутасадди идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани, жараёнга босим ёки бошқача тарзда таъсир ўтказишни истамаслигини айтган. У саволларга суриштирув жараёнига босим даражасида бўлмасагина жавоб беришга рози эканлигини билдирган.

    2020 йилнинг 13 июль куни сиз билан қандай ҳолат юз берган эди? Воқеани батафсил сўзлаб бера оласизми?— Автомашинамдаги видеорегистратордаги видеоёзувларни ўз ихтиёрим билан Судьялар Олий Кенгашига ва прокуратура органларига тақдим этганман. Суриштирув ва текширув ишлари олиб борилмоқда. Мен Бош прокуратура назоратида суриштирувни олиб бораётган тегишли ҳуқуқ тартибот идораларининг ишни холисона ва адолатли ҳал қилишларига ишонаман.

    — Сиз билан содир бўлган ўша ҳодиса ОАВда кенг муҳокама қилинган…— Мен билан боғлиқ бўлган ўша воқеа ҳақида бошқа ижтимоий тармоқларда жуда кўп чиқишлар бўляпти. Лекин бу чиқишларнинг бирортасига расмий жиҳатдан ўз муносабатимни билдирмаяпман. Демоқчиманки, уларнинг чиқишларига мен умуман дахл қилаётганим йўқ. Ҳаммасини (чиқишлар ва изоҳларни) босиқлик ва вазминлик билан қабул қиляпман. Шунингдек, бошқа ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ва изоҳларни назарда тутган ҳолда айтаманки, уларнинг бирортасига мен муносабат ёки фикр билдирмадим. Мен ўз муносабатимни, юқорида айтганимдек, текширув якунига етиб, якуний хулоса келтирилгандан сўнг айтишим мумкин.

    — Лекин «Гулистондаги ҳолат бўйича ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди» сарлавҳали чиқиш билан танишган, ИИБ ЙХҲБ ходимларининг бодикамерасидаги видеоёзувларни кўрган кишида сизнинг айбсиз эканингизга шубҳа пайдо бўлиб қолади?— Сиз айтаётган муносабат билан мен ҳам танишдим, бодикамерада ва видеорегистраторда олинган видеоёзувлар қўшиб ишланган видеолавҳаларни ҳам кўрдим. Унга мутлақо қўшилмайман. Бодикамерадаги ёзувлар монтаж қилинган. Текширув ишларини олиб бораётган мутасаддилар ўз касбларининг ҳақиқий профессионаллари эканига, монтаж ва ҳақиқий ёзувнинг фарқига боришларига ишонаман. Хулоса адолатли ва холисона ҳал қилинади, деб умид қиламан.

    — Видеорегистратордаги ёзувларни ҳам, ИИБ ходимларининг бодикамерасидаги ёзувларни ҳам кўрдик. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, сиз ўзингизни ёки ўша жараёнда иштирок этган ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларини қанчалик айбдор, деб биласиз?— Мен бу ҳолатда қонун доирасидан четга чиққаним йўқ. Менинг видеорегистраторимдан нусхаланган ёзувни диққат билан томоша қилдингиз, эшитган бўлсангиз, менинг товушимни, машинамнинг ўнг тарафидан келган ИИБ ходимига гувоҳномамни кўрсатиб, «Судьяман» деб гувоҳномамни кўрсатган жойи бор. Аммо уларнинг ҳеч бири қулоқ солмай автомашинам йўлини сариқ рангдаги панжара билан тўсяпти. Ваҳоланки, видеокамерадаги ёзувга эътибор берган бўлсангиз, менинг машинамнинг ортидан ИИБ ходими бошқарувида келаётган шахсий автомобиль ўтказиб юбориляпти. На тез ёрдамнинг, на бошқа транспорт воситасининг «сирена» сигнали эшитилмаяпти. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда видеолавҳанинг монтаж қилингани ҳақида кўп блогерлар, интернет фойдаланувчилари ҳам кўплаб мисолларни келтириб ўтишган, хулоса ўзингиздан.Қолаверса, тез тиббий ёрдам вакилидан олинган интервьюда у «Бизга 4-мавзедан чақирув бўлганди, шунга бораётганимизда кўприк олдида бир машина йўлимизни тўсди, ИИБ ходимлари уни йўлимиздан олдирди» деяпти. Биринчидан, тез тиббий ёрдамнинг ўзи 4-мавзеда жойлашган, ўзлари жойлашган жойга атайлаб шаҳарнинг темир йўлдан нариги тарафига, шаҳарнинг маҳалла қисмига ўтиши, яъни, тахминан, 8 километр узоқликка бориб айланиб қайтиб келиши ақлга сиғмайди. Иккинчидан, ИИБнинг муносабатида айтилганидек, «оғир касал олиб кетаётгандик» демаяпти, «чақирув бўлганди» деяпти. Қолаверса, қайси кўприклиги ҳақида ҳам, айнан қайси машина ҳақида ҳам аниқ гапирмаяпти. Буёғига ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг...

    — ИИБ ходимларидан бирининг «Ол уни буёққа!» деган буйруғидан кейин сизни «Вой қўлим!» деган овозингиз эшитилди. Сизга ўша жараёнда тан жароҳати етказилгани ҳақида тиббий экспертиза хулосаси билан танишдингизми? Ҳозир ҳолатингиз қандай?— Тиббий экспертиза хулосаси билан танишдим, у ерда ҳаммаси тўғри ёзилган, уни Судьялар Олий Кенгашига тақдим этганман. Лекин тўғриси, ҳозир оила аъзоларимда, ўзимда ҳам руҳий зўриқиш, руҳий босим мавжудлиги сабабли қолган ҳолатларга изоҳ бермайман.

    — Сизга ёки оилангизга кимдир ёки кимлардир томонидан тайзиқ ўтказиляптими?— Қўни-қўшни, таниш-билишларнинг оиламга, фарзандларимга, қолаверса, ўзимга қилаётган телефонлари, учрашганда сўрашлари, буларнинг барчаси руҳий таъсир қилиши шубҳасиз. Тўғриси, яхши бўларди, мен ўз муносабатимни, текширув жараёни ниҳоясига етгач, айтсам. Мен ИИБ ходимларини ҳам тушунаман, уларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор, уларга ҳам ижтимоий тармоқлардаги ҳолатлар оғир таъсир қилаётганини тушунаман. Ҳозир бирортасининг исм-шарифини айтиб, уларни айбдор деб ёки айбсизларини ҳам айбдорларга қўшиб айбдор бўлиб қолишини истамайман. Мен текширув ишлари якунланмасдан туриб, бирорта шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситишга ҳаракат қилишдан йироқман.

    Мен яна бир бор айтаман, 13 июлда бўлган ҳолат юзасидан қонун доирасида иш тутдим. Ўзимни айбдор деб ҳисобламайман. Бошқа саволларингизга жавоб бера олмайман ва ўйлайманки, сиз ҳам мени тўғри тушунасиз.

    Мавзуга доир: Расул Кушербаев «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари» можаросига муносабат билдирган Шоҳрух рэперни олқишлади

    13 июлда Сирдарё вилояти назорат-ўтказиш пунктида судья ИИБ ходимлари томонидан калтакланди, шу куни ИИВ тақдим этган видеотасвирларда ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган судья тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормагани маълум бўлди.

    Ундан аввал, 10 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида суд ходими ва унинг ҳайдовчисига милиция ходимлари томонидан жароҳат етказилгани хабар қилинган. Кейинчалик 15 июлда ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олингани айтилган.

    18.07.2020, 12:56   Изоҳ (0)   72179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада тез ёрдам бўлими ходимаси ва ИИБ ходимлари билан жанжаллашган икки аёл 10 суткага қамалди, яна бири жаримага тортилди

    18.07.2020, 12:14

    Бутун оиласи коронавирусга чалинган режиссёр Сарвар Каримов Юнусободдаги Нуроний санаторийсига ётқизилди

    18.07.2020, 11:55

    Бухорода дори-дармон захирасини яратиш учун 9 млрд 588 млн сўм маблағ ажратилди

    18.07.2020, 11:13

    «Ўзбекистонга зудлик билан кислород концентраторлари керак» — Азиза Умарова

    18.07.2020, 10:54

    Ўзбекистонда ўтган бир кечада 289 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 15 896 кишига етди

    18.07.2020, 10:25

    Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак вафот этди

    18.07.2020, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.