Ўзбекистонда 2020 йил 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 92 кишига кўпайди ва 14 085  нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 33 таси Тошкент шаҳрида;
  • 32 таси Самарқанд вилоятида;
  • 27 таси Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

5691 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу куни жами 297 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган, соғайиш кўрсаткичи бўйича эса янги рекорд ўрнатилган. Аввалги рекорд янгиланган (2020 йил 8 июль). Ўшанда 249 нафар бемор тузалганди2020 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайганлар сони 8327 нафарни (59 фоиз) ташкил этмоқда.

Эпидемия бошланганидан бери мамлакатда 67 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.