Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш борасида ўтказилаётган эпидемияга қарши курашиш тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида» соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Вазирлик уй шароитида коронавируснинг аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма билан чиқди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Коронавируснинг аломатсиз шакли билан тиббий кузатув доирасида бўлган беморларга биринчи навбатда уйдан чиқмаслик тавсия этилади. Шунингдек:

  • аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
  • тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;
  • хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;
  • уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;
  • оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
  • алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланиш;
  • COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки Call-марказга (1003) мурожаат қилиш.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди. Республика махсус комиссиясининг 8 июль куни эълон қилинган қарорига кўра, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)