• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Букингем саройи – ҳашамат, сиёсат ва осойишталик рамзи (фотогалерея)

    1837 йилнинг 13 июль куни Букингем саройи Англия монархларининг асосий қароргоҳига айланган эди. Шу сана муносабати билан «Дарё» дунёдаги машҳур сарой тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Букингем саройи Буюк Британия ва монархларининг расмий қароргоҳи. Букингем, шунингдек, амалдаги монархларнинг энг катта саройи сифатида ҳам машҳур. Ҳозирда Букингем саройида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳамда Ҳамдўстлик мамлакатларининг қироличаси Елизавета II истиқомат қилмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Букингем саройи тарихи XVIII асрдан бошланади. Дастлаб, у герсог Букингем уйи сифатида 1703 йилда қурила бошланган. 1762 йилга келиб Англия қироли Георг III Сент Жеймсдаги қароргоҳи таъмиридан кўнгли тўлмай Букингем саройини сотиб олади. Ана шу даврдан бошлаб архитектор Жон Неш ва Эдвард Блор раҳбарлиги остида Букингем саройи қайта реконструкция қилинади: сарой майдони кенгайтирилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Букингем саройининг қуш парвозидан кўриниши

    1837 йил 13 июлда Британия тожини кийган қиролича Виктория Букингем саройини Британия монархларининг қароргоҳи деб эълон қилди. Қиролича Виктория даврида Букингем саройида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди: қўшимча бино қурилди, баллар зали пайдо бўлади, асосий кириш дарвозаси Гайд Парк тарафга олиб ўтилди. Ҳозирда Букингем саройи қаршисида қиролича Виктория ҳайкали қад ростлаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Саройнинг кўриниши

    Сарой ички безаклари қирол Георг даври архитектураси услубида безатилади. Сарой хоналари шувоқларида мармар тошлардан кенгроқ фойдаланилган. Қирол Эдуард VII ҳукмронлиги даврида сарой яна таъмирланади. Натижада сарой шувоқларида ўша даврда машҳур бўлган французча Belle Epoque – 1871 ва 1914 йиллар даври оралиғида архитектурада урф бўлган «арт нуово» услубидан унумли фойдаланилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Belle Epoque услубида ҳам анъанавий, ҳам модерн услубидаги элементлардан фойдаланиш кенг ёйилади. Бу услубда асосий хом ашё темир, ойнак, рангли кафел тошлар ва темир бетон эди. Ҳозирда Belle Epoque услубида қурилган иншоотлар сирасига Эйфель минораси, Елисей майдонидаги театр, Лион вокзали, Бон Марше универмагларини мисол қилиб келтириш мумкин. Букингем саройидаги айрим хоналарда хитойча архитектура услубидан фойдаланилган ҳолатда манзара яратилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бундан ташқари, Букингем саройи машҳур боғдор Ланселот Браун тарафидан яратилган боғлари билан ҳам диққатга сазовор. Аммо кейинчалик Жон Неш ва Уильям Эйлтон Ланселот яратган боғлар кўринишига ўзгартириш киритади. 1828 йилда саройда катта сув ҳудуди барпо қилинади. Бугунги Букингем саройи 20 гектар ер майдонини эгаллаган қароргоҳ. Сарой биноси уч гектар майдонни эгллаган бўлса, қолган 17 гектар майдонда боғлар барпо этилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Букингем саройи деворларида қиролича коллекциясига оид Рембрандт, Рубенс каби машҳур рассомларнинг ижодларини кўриш мумкин. Шунингдек, сайёҳлар Букингем саройи кўргазмалар залида қадимий инглиз ва француз мебелларидан тортиб француз чиннисозларининг ажойиб меҳнати намуналаридан ҳам баҳраманд бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қизиқарли жиҳати, қиролича саройдами ёки йўқ аниқлаб олиш синчков сайёҳ учун муаммо туғдирмайди. Гап шундаки, агар қиролича саройда бўлса, сарой тепасидаги байроққа разм солишнинг ўзи кифоя. Агар қиролича саройда бўлса, бино тепасидаги инглиз байроғи доимо ҳилпираб туради, акси бўлса, байроқ тушириб қўйилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Саройни таъмирлаш қироллик хонадонига деярли 700 минг фунт стерлингга тушган. Сабаби, бинонинг катталиги боис уни таъмирлаш бир вақтнинг ўзида имконсиз эди. Қиролича Виктория тахтга келганида саройдаги мингта деразанинг деярли барчаси очилса, ёпилмас, ёпилса, очилмас ҳолатда эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Замонавий Букингем саройи қироллик хонадони аъзоларининг барча эҳтиёжларини қондира олишга хизмат қиладиган саройдир. Букингем саройини ўзига хос кичик шаҳар деса ҳам бўлади. Саройнинг ўз полиция идораси, почта бўлими, спорт клублари, бар, дискотека, бассейни ва ҳаттоки кинотеатри ҳам мавжуд. Сарой полларига узунлиги уч мил  (4.82 км) бўлган қизил гиламлар тўшалган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Саройда жами 300 та соат мавжуд бўлиб, мазкур соатларниг тўғри ишлаши уҳун алоҳида иккита уста ишга ёлланган. Ҳозирда саройнинг истиқоматчилари 700 нафарни ташкил қилади. Мазкур шахслар саройдаги турли ишларни: боғдорчилик, хоналар тозаланиши, расмий қабуллар учун тайёргарлик кўриш, қиролича оила аъзоларига таом тайёрлаш каби ишлар билан машғул. Биргина ёз мавсумида Букингем саройига 30 минг нафар зиёратчи ташриф буюради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сарой ҳақидаги қизиқарли фактлар:

    • Саройда жами бўлиб 775 та хона мавжуд.
    • Георг III Букингем саройини сотиб олиш учун 21 минг фунт стерлинг (уч миллион фунт стерлинг бугунги кунда) маблағ тўлаган.
    • Эдвард Жонс исмли болакай қиролича Викториянинг хавфсизлик чораларига қарамсдан саройга уч марта кириш имконига эга бўлган.
    • Букингем саройидаги энг муҳташам хоналардан бири Баллар зали ҳисобланади. Хона узунлиги 36 метрни, кенглиги эса 18 метрни ташкил қилади.
    • Иккинчи жаҳон уруши даврида қирол Георг VI ва бўлғуси қиролича Елизавета II ҳаво ҳужумларига қарамасдан Букингем саройини тарк этишга рози бўлишмайди. Улар қийин дамларда ўз халқи билан бирга эканини шу тариқа намойиш қилишади;
    • Букингем саройини зиёрат қилувчилар август ойидан сентябрь ойигача Букингем саройини зиёрат қилиши мумкин. Шу ой давомида қиролича ўз оила аъзолари билан Букингем саройини тарк этади;
    • Қиролича бойлиги The Sunday Times келтирган маълумотларга кўра, Британия бойлари рейтингида 356-ўринда туриши маълум қилинган;
    • Шаҳзода Чарльз қанча даромад кўргани, қандай совғалар қабул қилди ҳақидаги солиқ декларациясини парламентга юборади ва унинг шахсий даромадлари ҳақидаги батафсил маълумотларни сайтини кўздан кечириб билиб олиш мумкин.
    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    12.07.2020, 11:24   Изоҳ (0)   7440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Уоррен Баффеттни ортда қолдирди

    12.07.2020, 08:28

    Европа Иттифоқи Туркиянинг Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантирганидан афсусдалигини билдирди

    12.07.2020, 08:07

    Дунёдаги энг ривожланган шаҳарлар рейтинги маълум қилинди

    12.07.2020, 07:06

    ЖССТнинг пандемия вақтидаги ҳаракатларини баҳолайдиган мустақил экспертлар гуруҳи тузилади

    12.07.2020, 06:05

    Соҳил бўйидаги келин, вулқон оғзидаги одамлар, Москвадаги ноодатий жазирама. Ҳафта суратлари

    11.07.2020, 23:15

    Дунё аҳолисининг сони 7,8 миллиардга етди

    11.07.2020, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.