Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Гебрейесус ЖССТнинг ҳаракатларини ва бошқа давлатларнинг СОВИД-19 пандемиясига қарши кураш чораларини баҳолаш учун мустақил комиссия тузилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотга таяниб «Gazeta.uz» хабар қилди.
Экспертлар гуруҳини Янги Зеландия собиқ Бош вазири Хелен Кларк ва Либерия собиқ президенти Elleн Жонсон Сеарлефф бошқаради.
Комиссия ноябрь ойида ЖССТга аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг ноябрь йиғилишида оралиқ ҳисоботни ва май ойида асосий ҳисоботни тайёрлайди ва тақдим этади.
«Бу эълон қилингандан сўнг токчага жойлаб қўйиладиган одатий ҳисоб-китоб бўлмайди. Буни биз жиддий қабул қиламиз», — дея ишонтирди Гебрейесус.Маълумот учун, АҚШ ЖССТни пандемияни олдини олмаганликда айблаб, ташкилотни молиялаштиришни тўхтатиб қўйди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Хитой ЖССТга қўшимча 30 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган.
Кейинчалик 26 апрелда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео эса Fox News телеканалига берган интервьюсида Америка ЖССТни молиялаштириш масаласига бошқа қайтмаслиги мумкинлигини билдирган. 17 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш қисман тикланиши мумкинлигини маълум қилди. 29 майда эса АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни тўхтатди.
Изоҳ (0)