• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 9 июль куни 472 кишида коронавирус аниқланди, 6 бемор вафот этди. Антирекордлар яна янгиланди

    Ўзбекистонда 8 июль соат 23:30 дан 9 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 472 та ҳолат қайд этилди. Бир кун аввал ўрнатилган антирекорд яна янгиланди. 8 июль куни 422 нафар беморда касаллик аниқланганди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 11 564 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 275 нафари карантин муассасаларида (хориждан келиб карантинга олинганлар — 217 нафар, Наманган вилоятида — 18 нафар, Қорақалпоғистонда — 14 нафар, Қашқадарё вилоятида — 8 нафар, Тошкент шаҳрида — 6 нафар, Жиззах вилоятида — 6 нафар, Самарқанд вилоятида — 4 нафар, Фарғона вилоятида — 2 нафар);
    • 190 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 156 нафар, Қорақалпоғистонда — 10 нафар, Жиззах вилоятида — 10 нафар, Наманган вилоятида — 6 нафар, Фарғона вилоятида — 3 нафар, Қашқадарё вилоятида — 3 нафар, Сурхондарё вилоятида — 1 нафар, Бухоро вилоятида — 1 нафар);
    • 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (барчаси Тошкент вилоятида) аниқланган.
    Кун давомида 10 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 8 тасида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида кун давомида 190 кишида касаллик қайд этилди. Бу янги антирекорд. Бунгача 4 июлда аҳоли орасида 142 кишида касаллик аниқланиши энг катта кўрсаткич бўлиб турганди.

    Тошкент шаҳрида аниқланган 162 та ҳолатдан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 156 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Июль ойининг ўзида пойтахтда кунлик касалланиш ҳолати 7 марта 100 ва ундан ортиқ бўлмоқда. Аҳоли орасидаги касалланиш ҳолати эса июль ойида 4 марта 100 нафардан ошмоқда. Аммо аҳоли орасида биринчи марта 156 кишида касаллик аниқланмоқда. Бу Тошкентда қайд этилган 4 июлдаги кўрсаткич (105 киши)дан қарийб 50 фоизга кўп демакдир. Тошкент шаҳрида охирги марта 3 июнь куни аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаган.

    Тошкент шаҳрида июль ойининг ўзида касалланганлар сони 1131 нафарга кўпайди. Бу 15 мартдан буён бутун мамлакатда касалланганлар сонининг деярли 10 фоизи дегани.

    Наманган вилоятида қайд этилган 24 та ҳолатдан 18 таси карантиндагилар орасида, 6 таси аҳоли орасида аниқланди. Наманганда май ва июнь ойларида ҳам бир кунда касалланганлар сони 20 нафардан ошмаганди. Наманганда июль ойи коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида 28 та, аҳоли орасида 26 та ҳолат қайд этилди.

    Қорақалпоғистонда аниқланган 24 та ҳолатдан 14 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 10 таси аҳоли орасида қайд этилди. Ушбу республикада 7 июль куни 14 кишида касаллик аниқланиши май, июнь ва июль ойларидаги энг юқори натижага айланганди. Энди ушбу кўрсаткич янгиланди. Уч кун олдин шифохоналарда фақат бир нафар бемор қолган ва Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турганди. Аммо 3 кун ичида беморлар сони 47 нафарга кўпайди, ҳудудда илк ўлим ҳолати ҳам қайд этилди.

    Жиззах вилоятида қайд этилган 16 та ҳолатдан 6 таси карантиндагилар орасида, 10 таси аҳоли орасида аниқланди. 7 июль куни Жиззахда аҳоли орасида 2 та ҳолат аниқланганди. Шундан сўнг Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинган ва бутун шаҳар бўйлаб карантин талаблари кучайтирилганди.

    Қашқадарё вилоятида аниқланган 11 та ҳолатдан 8 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 3 таси аҳоли орасида қайд этилди. Бир кун аввалгига солиштирганда касалланиш ҳолатлари деярли 15 бараварга камайди. 8 июль куни вилоятда карантиндагилар орасида 127 кишида коронавирус аниқлангани хабар берилганди, улар Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводи қурилишида қатнашаётганлар бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоят аҳолисига қилган мурожаатида қашқадарёлик шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига коронавирус юқтирганини айтди.

    Тошкент вилоятида аниқланган ҳолатларнинг 7 таси халқаро юк машинаси ҳайдовчилари орасида қайд этилди. Вилоятда хориждан келиб карантин марказига олинган фуқароларни ҳисобга олмаса, 6 июль куни ҳам фақат юк машинаси ҳайдовчилари орасида касаллик аниқланганди, 8 июль куни эса биронтаям ҳолат қайд этилмаган.

    Фарғона вилоятида қайд этилган 5 та ҳолатдан 2 таси карантиндагилар орасида, 3 таси аҳоли орасида аниқланди. Уч кун аввал вилоятга коронавирус қайтганда ҳам ССВ Фарғонада аҳоли орасида 3 кишида касаллик аниқланганини маълум қилганди. Ўшанда коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни мувофиқлаштирувчи Фарғона вилояти штаби вилоят ҳудудида касаллик юқтирилганини рад этиб, инфекция 2 нафар фуқарога Тошкент шаҳрида, 1 нафар фуқарога Самарқандда юққан деган хулосага келганди. Вилоят штаби аҳоли орасида аниқланган янги ҳолатлар бўйича ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

    Самарқанд вилоятида аниқланган 4 та ҳолатнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилди. Вилоятда коронавирус аниқланиши бўйича кўрсаткичлар кундан кунга кўпайиб бораётганди. 1 июль куни 11 кишида, 3 июль куни 14 кишида, 5 июль куни 19 кишида ва 8 июль куни 22 кишида касаллик қайд этилганди. Энди эса касалланишлар сони камайди.

    Сурхондарё вилоятида аҳоли орасида 1 та ҳолат қайд этилди. Вилоятда 23 июндан бери аҳоли орасида биринчи марта янги ҳолат аниқланди. Ўшандан сўнг Сурхондарёда аниқланган 96 та ҳолатнинг бари карантиндагилар орасида чиқди.

    Бухоро вилоятида 1 кишида коронавирус аниқланди, аммо 2 киши касалликдан вафот этди. 9 июль куни аниқланган ягона ҳолат аҳоли орасида қайд этилди. Вилоятда 1 июль ва 4 июль кунлари ҳам аҳоли орасида касалланиш аниқланган.

    Хоразм вилоятида 1 июлдан сўнг янги касалланиш ҳолати ҳам, касалликдан соғайиш ҳам кузатилмаяпти.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    9 июль давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 2 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида эса 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Афғонистон фуқароси бўлган 40 ёшли М.Ҳ.ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган. 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

    Беморга COVID-19, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

    40 ёшли афғонистонлик эркак коронавирусдан вафот этган Бухородаги учинчи, Ўзбекистондаги 46-бемор бўлди. Афғонистонлик эркак Ўзбекистонда коронавирус туфайли вафот этган биринчи хорижлик ҳам бўлди.

    Иккинчи ўлим. Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи 83 ёшли Ш.Т. исмли аёл 25 июндан тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, ҳансираш ва нафас сиқиши безовта қилган. 28 июнь куни эса коронавирус аниқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Тос суяги бўйинчаси синганлиги сабабли 30 июнь куни 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ўтказилган.

    Унга COVID-19 оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор икки томонлама гонартроз, икки томонлама коксоартроз каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Бемор бундан аввал, кўп йиллардан буён гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб келган. 2019 йилдан бери эса ётоқ ҳолатда бўлган (тизза ва тос-сон бўғимлари остеоартрози, 2020 йил 16 июнь куни эса йиқилиб тушиши оқибатида тос суяги бўйинчаси синган). Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. 83 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган Тошкентдаги 28, Ўзбекистондаги 47-бемор бўлди.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. исмли эркакни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва COVID-19 инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

    Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этган Тошкентдаги 29, Ўзбекистондаги 48-бемор бўлди.

    Тўртинчи ўлим. Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. исмли аёлнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг ундан COVID-19’га намуна олинган ва инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

    Беморда ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли у сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 28 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган Жиззахдаги учинчи, Ўзбекистондаги 49-бемор бўлди.

    Бешинчи ўлим. Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. исмли аёл 2020 йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. 22 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Унга COVID-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган Бухородаги тўртинчи, Ўзбекистондаги 50-бемор бўлди.

    Олтинчи ўлим. Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. исмли эркак 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган. 2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда COVID-19 тасдиқлангач вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик беморда икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, у қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва у ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. 35 ёшли С.С. коронавирусдан вафот этган Сурхондарёдаги учинчи, Ўзбекистондаги 51-бемор бўлди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Касалликдан даволаниш

    9 июль куни 227 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Улардан 203 нафари Тошкент шаҳри, 15 нафари Самарқанд, 5 нафари Наманган ва 4 нафари Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11 564 нафар бемордан 7287 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда. Икки кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгармаяпти.

    Коронавирусдан даволанаётганлар сони биринчи марта 4000 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда 4226 нафар бемордан 3555 нафари Тошкентда даволанмоқда. Фарғонада 8, Хоразмда 23, Жиззахда 27, Навоийда 33, Бухорода 34, Қорақалпоғистонда 47, Наманганда 50, Самарқандда 54, Сурхондарёда 80, Андижонда 113 ва Қашқадарёда 202 нафар бемор қолди.

    10.07.2020, 00:11   Изоҳ (0)   154266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 11 500 нафардан ошди

    09.07.2020, 23:50

    Сурхондарёда коронавирус инфекциясига чалинган 35 ёшли эркак вафот этди. Ўзбекистонда ўлим ҳолатлари сони 51 тага етди

    09.07.2020, 23:43

    Жанубий Кореяга ишга борган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди

    09.07.2020, 23:40

    Карантин сабабли Ўзбекистон ОТМларида контракт пулини тўлаш тизимига ўзгартириш киритилдими?

    09.07.2020, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади

    09.07.2020, 23:29

    Польшадаги ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича чартер рейс амалга оширилади

    09.07.2020, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.