Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий префектураларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилган.
Мирзиёев ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга саломатлик тилаган.
Аввал Шавкат Мирзиёевнинг Японияда рўй берган сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ҳамдардлик билдириб, бош вазир Синдзи Абэга мактуб йўллагани хабар қилинганди.
Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида сув тошқини юз берган, дастлаб 16 кишининг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган, кейинчалик қурбонлар сони 52 кишигача кўпайган, жами 203,2 минг нафар аҳоли уйларидан эвакуация қилинганди.
Изоҳ (0)