Дастурхонингизни тансиқ таом билан безанг!
Керакли маҳсулотлар:
- Пиёз —100 гр
- Ўсимлик ёғи — 60 мл
- Қўзиқорин — 250 гр
- Туз, мурч таъбга кўра
- Товуқ филеси — 70 гр
- Тухум — 2 дона
- Нон талқони — 6 ош қошиқ
- Пиёзни майда тўғраб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
- Қўзиқорин қўшиб аралаштиринг.
- Туз сепинг ва 8-10 дақиқа қовуришда давом этинг.
- Товуқ филесини гўшт қиймалагичда майдаланг, туз, тухум мурч қўшиб аралаштиринг.
- Қиймадан котлет ясанг, ичига қўзиқоринли «начинка» солинг.
- Чақилган тухумга, кейин бўлса нон талқонига булғаб олинг.
- Тилларанг тусга киргунича қовуринг.
- 180 даража қизиган печга 20 дақиқага қўйинг.
- Сабзавотлар ёки гуруч билан қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)