Ушбу таом дастурхонингизни безаши, мазаси эса оғзингизда қолиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар :
- бақлажон — 5 дона;
- пиёз — 2 дона;
- сабзи — 1 дона;
- гуруч — 0,5 пиёла;
- картошка — 4 дона;
- помидор — 4 дона;
- қаймоқ — 300 мл;
- тухум — 2 дона;
- пишлоқ — 150 гр;
- таъбга кўра, туз ва мурч.
- Бақлажонни юпқа думалоқ шаклда кесиб, ярим соат тузланган сувга солиб қўйинг.
- Вақт ўтганидан кейин 15 дақиқага 180 даража қизиган печга қўйиб пишириб олинг.
- Пиёз ва сабзини ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
- Гуруч қўшинг ва устидан иссиқ сув солинг.
- Бошқа бир товада думалоқ қилиб тўғралган картошкаларни қовуриб олинг.
- Печга қўйишга мўлжалланган идишнинг четларини ёғланг ва сабзавотларни устма-уст қилиб териб чиқинг.
- Биринчи бақлажон кейин помидор, картошка, сабзили аралашма ва энг устидан яна бақлажон теринг.
- Сабзавотлар устидан қаймоқ, тухум, туз ва мурч сепинг.
- Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ солинг ва 180 даража қизиган печга 30 дақиқага қўйинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицца пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)