Ўзбекистонда 2020 йил 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87 кишига кўпайиб, 8503 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг
- 74 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 18 нафари Тошкент вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);
- 17 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
- қолган 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Аввал Ўзбекистонда 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига кўпайгани, соат 17:00 ҳолатига кўра эса яна 87 кишида коронавирус аниқланиб касалланганларнинг умумий сони 8385 нафарга етгани ҳақида хабарлар берилган.
Ҳозирга қадар мамлакатда 26 киши COVID-19 қурбонига айланган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 5 июлдан бошлаб коронавирусга чалинган айрим тоифа беморлар ўз уйида даволаниши мумкин бўлади
Изоҳ (0)