Ўзбекистонда 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 23 нафар одамда коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 8222 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 17 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 4 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 2 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Аввал Ўзбекистонда 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 кишига кўпайгани, соат 17:00 ҳолатига кўра эса яна 168 кишида коронавирус аниқланиб касалланганларнинг умумий сони 8199 нафарга етгани ҳақида хабарлар берилган.

29 июнь кун давомида 167 нафар (дастлаб 97 киши, кейин яна 70 нафар бемор тузалган) бемор коронавирус инфекциясидан тузалган ва соғайганларнинг умумий сони 5496 нафарга (66 фоиз) етган2702 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанишни давом эттирмоқда.

29 июнда икки нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган: Бухорода 68 ёшли аёл ва Жиззахда 72 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди. Эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда жами 24 та ўлим ҳолати қайд этилган.