Tesla Моdel 3 электромобили Хитойнинг Цзянси провинциясидаги йўлларнинг бирида аварияга учради. Транспорт воситасининг автопилот тизими ўз-ўзидан тезликни ошира бошлаган ва соатига 127 километр тезликка чиқиб, тўсиққа бориб урилган ҳамда ёниб кетган, деб хабар беради Gizmochina.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у тормозни босишга уринган, бироқ автомобиль унга бўйсунмаган.
Тўқнашув оқибатида Моdel 3’нинг олд қисмига жиддий шикаст етган. Юзага келган ёнғин сабаб электромобилнинг фронтал қисми тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи ва бошқаларга зарар етган ёки етмагани ҳақида маълумотлар йўқ.
Компания муҳандисларининг тахминича, носозлик автопилот тизимининг ишидаги камчилик сабаб юзага келган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Tesla Моdel 3’нинг рули ҳаракат вақтида узилиб тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)