Британиянинг Top Gear автомобиллар ҳақидаги шоуси бошловчиси Пэдди Макгиннес кўрсатувнинг навбатдаги сонини суратга олиш жараёнида 225 минг фунт стерлинг турадиган Lamborghini Diablo’да аварияга учради, деб ёзади «Korrespondent.net».
ЙТҲнинг тахминий сабаби — ёмғирдан сўнг йўлнинг сирпанчиқлиги.
Макгиннесснинг айтишича, у соатига 55 километр тезликда ҳаракатланган. Қимматбаҳо спорткар йўлдан чиқиб кетиб, симли деворга урилган ҳамда тўхтаган.
Авария оқибатида Lamborghini Diablo’нинг орқа бампери тўлиқ узилиб тушган. Автомобилнинг таъмири қанчага тушишига ойдинлик киритилмаган. ЙТҲдан сўнг ҳам кўрсатувни суратга олиш ишлари давом этган. Бошловчи Skoda Octavia автомобилига ўтирган.
Изоҳ (0)