Қозоғистонда яшин уриши оқибатида Қарағай вилояти Каркарали туманида 69 бош от нобуд бўлди. Бу ҳақда 20 июнь куни Liteр.kz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, отлар Жарли қишлоғи яқинидаги дарё бўйида ўтлаётган бўлган. Ҳалок бўлган отлар дарёдан топилган. Ҳодиса оқибатида 20 бош той ва 49 бош от ўлган.
https://www.instagram.com/p/CBo9IcZhqf6/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again
«Афсуски, табиий ҳодиса юз берди. Бундай ҳолатларда давлат зарарни қоплаб бермайди, чунки бу табиий офат. Умуман олганда, момақалдироқ пайтида молларини ташқарига олиб чиқиш хавфлидир», — деган Каркарали тумани расмийлари.
Нашрнинг ёзишича, қишлоқ аҳолиси қашшоқлик ёқасида, чунки уларнинг оилаларини чорва моллари боқади. Айни пайтда улар зарар миқдорини ҳисоблаб чиқмоқда. Яқин кунларда нобуд бўлган отлар йўқ қилиниши қайд этилган.
Изоҳ (0)