Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 428 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.
Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 2,6 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:
- Нур-Султон шаҳри — 79 (2,5 фоиз);
- Қарағанда вилояти — 60 (3,5 фоиз);
- Туркистон вилояти — 36 (6,9 фоиз);
- Олмаота шаҳри — 34 (1 фоиз);
- Шарқий Қозоғистон вилояти — 34 (10,2 фоиз);
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 26 (2,4 фоиз);
- Шимолий Қозоғистон вилояти — 26 (17,8 фоиз);
- Чимкент шаҳри — 23 (1,9 фоиз);
- Оқмўла вилояти — 22 (8,4 фоиз);
- Костанай вилояти — 20 (7,8 фоиз);
- Жамбил вилояти — 19 (3,4 фоиз);
- Павлодар вилояти — 12 (2,7 фоиз);
- Олмаота вилояти — 11 (2 фоиз);
- Манғистов вилояти — 10 (2,4 фоиз);
- Атирау вилояти — 7 (0,5 фоиз);
- Қизилўрда вилояти — 7 (1,3 фоиз);
- Ақтўбе вилояти — 2 (0,3 фоиз).
Мавзуга доир: Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди
Коронавирусга чалинган янги касалларнинг 94 нафари Бишкек шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар қайд этилган:
- Чуй вилояти — 62;
- Ўш вилояти —14;
- Ўш шаҳри — 16;
- Иссиқкўл вилояти — 2;
- Норин вилояти — 2;
- Талас вилояти — 2.
Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 2981 кишига етди, уларнинг 35 нафари вирус қурбонига айланган. Ҳозирга қадар 1981 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган.
Афғонистонда ўтган бир сутка ичида яна 346 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 27 878 кишини ташкил этмоқда.
Ўтган бир сутка давомида пойтахт Кобул шаҳрининг ўзида 231 кишида коронавирус аниқланган.
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 548 кишига етди, ҳозирга қадар 7692 бемор даволанишга муваффақ бўлди. Ўтган бир сутканинг ўзида 302 киши соғайган, ҳозирга қадар Афғонистонда коронавирусга қарши 62,4 мингдан ортиқ тест ўтказилган.
Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 5338 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости». Ўтган сутка давомида яна 59 кишида коронавирус аниқланган.
Мамлакатда ўтган бир сутка ичида 68 кишига шифохонадан жавоб берилган бўлиб, ҳозирда Тожикистондаги тиббиёт муассасаларида 180 киши даволанмоқда.
Мамлакатда ҳозирга қадар 51 киши COVID-19 қурбонига айланган, 3830 бемор даволанишга муваффақ бўлган.
Ўзбекистонда 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 кишига етди. Айни пайтда мамлакатда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган, 19 нафар фуқаро касаллик асоратларидан вафот этган.
Изоҳ (0)