Қайлали бақлажонни гўшт ёки товуқли таом ёнига гарнир сифатида қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Бақлажон — 500 гр
- Туз, мурч таъбга кўра
- Ўсимлик ёғи таъбга кўра
- Пиёз —2 дона
- Помидор — 200 гр
- Олма cиркаси — 2 чой қошиқ
- Шакар — 1 ош қошиқ
- Бақлажонларни думалоқ шаклда тўғранг, тузланг, мурч сепинг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада бақлажонларни тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
- Пиёзни ўртача қалинликда тўғраб, алоҳида товада қовуриб олинг.
- Помидорга cирка, туз, шакар ва мурч қўшиб аралаштиринг.
- Чуқурроқ идишга бақлажон ва пиёзни солиб, устидан помидорли аралашмани қўшинг.
- 15 дақиқа давомида димланг.
- Пишганидан кейин совитиб кейин дастурхонга тортинг.
Изоҳ (0)