Жазирама кунларда музқаймоқдан аълоси йўқ, малина қўшиб тайёрланадиган ширинликнинг эса мазасига гап бўлиши мумкин эмас.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Барра ёки музлатилган малина — 250 гр
- Шакар — 225 гр
- Тухум — 2 дона
- Тухум сариғи — 4 дона
- Қаймоқ — 600 мл
- Қозончага малина ва 2 ош қошиқ шакар солиб 5-7 дақиқага қўйинг.
- Бошқа бир идишга шакарнинг қолган қисми, 4 та тухум сариғи ва иккита тухум солиб миксерда аралаштиринг.
- Аралашмали идишни иссиқ сув турган идиш устига қўйиб аралаштиринг.
- Қаймоқни ҳам бир хил масса бўлгунича аралаштиринг.
- Қаймоқни тухумли аралашмага қўшиб яхшилаб аралаштиринг ва идиш қопқоғини ёпиб 1 соат музлаткичга қўйинг.
- Қаймоқли аралашма билан малинани қўшиб аралаштиринг ва яна 5-6 соатга музлаткичга қўйинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)