Ўзбекистонда яна 23 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 15 нафари Тошкентда, 6 нафари Самарқандда ва 2 нафари Андижонда соғайди. 15 июнь давомида 76 нафар бемор соғайиб, ушбу инфекциядан фориғ бўлганларнинг умумий сони 4019 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморларни реабилитацияга кузатиш тажрибасидан воз кечилганини маълум қилинганди.
15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5154 нафарга етган.
Ҳозирда шифохоналарда 1116 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)