Тошкент шаҳридаги Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулни пора сифатида олаётганида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.А. исмли коллеж ўқитувчиси 3-курс талабасидан баҳоларини қўйдириб бериш ва дипломини олиб бериш эвазига 100 доллар ва 500 минг сўм талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 1-қисми ва 28, 211-моддаси («Жиноят иштирокчиларининг турлари», «Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)