• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент метросининг «Юнусобод» йўлидаги 2 та янги бекат қуриб битказилди (фото)

    Тошкент метросининг «Юнусобод» йўналишидаги «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатлари тўлиқ қуриб битказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан маълум қилинди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Компания томонидан хабар берилишича, узунлиги 2,9 километр бўлган «Туркистон» ва «Юнусобод» метро бекатларида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етиб, «Шаҳристон» бекатига уланди. Метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди.

    Ушбу лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприк қурилиш трести» унитар корхонаси тизимидаги 67-Кўприк қурилиш отряди мутахассислари томонидан бажарилди. «Тошкент метро лойиҳа» масъулияти чекланган жамияти лойиҳалари асосида бунёдкорлик ишлари бажарилган объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион долларни ташкил этади.

    Таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг ерости туннель қисмини бурғулаш ишлари Германия технологияси асосида механизациялаштирилган комплекс ёрдамида амалга оширилди ҳамда юқори сифатли темир-бетон тюбинглар ўрнатилди. Ҳар бир бекат комплекс қурилишида монолит бетон услуби қўлланилди.

    Маълум қилинишича, қурувчи мутахассислар томонидан ерости туннель қисмининг ўнг ва чап йўналиши бўйича бурғулаш ишлари 100 фоиз бажарилиб, «Шаҳристон» бекатига уланди. Туннель қисмининг икки йўналиши бўйича коммуникация (электр ва алоқа кабелларни тортиш) ишлари якунланди. «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатларида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ҳам якунига етди ҳамда бекатларнинг 4 томонли пиёдалар ўтиш йўлаклари тўлиқ қуриб битказилди.

    Шунингдек, ерости туннель қисми ва бекатларнинг ўнг ва чап йўналишларида 2,9 километрдан иборат темир йўлларни ётқизиш, электр ва алоқа ўтказгичларини ўтказиш ишлари бажарилиб, ушбу ётқизилган темир йўлдан метро поездлари синов тариқасида ҳаракатланди. «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатлари безакларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш хом ашёларидан фойдаланиб, замонавий турникетлар, ерости туннель қисми ва бекатларида эса электр тежамкорли ёритиш чироқлари ўрнатилди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Имконияти чекланган, кўзи ожиз йўловчилар учун бекатлар платформасида махсус бўртиб чиққан тактил плиткалар ётқизилган. Шунингдек, бекатларга тушиш ва чиқиш зиналарида ногиронлар аравачаси билан кириб-чиқишда фойдаланиладиган замонавий қияли электромобил аравачалар ўрнатилган.

    Маълум қилинишича, қурилиш ишларида Германия ҳамда Италия корхоналарида ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш техникаларидан ҳам фойдаланилди. Хусусан, иккита 220 тоннали юкни кўтарадиган занжирли кран, учта 70 тоннали юқори аниқликдаги (телескопик) автокран, ишлаб чиқариш қуввати соатига 20 ва 40 куб метрни ташкил этувчи мобил бетон заводлари, металлопрокатга ишлов берувчи 14 та қурилма, иккита ўта оғир, 350 тоннали юкларни ташувчи автоулов ҳамда қурилиш қозиқлари қоқадиган ва бурғулаш ускуналаридан ерости бекати ҳамда йўналишларини қуришда фойдаланилди.

    Таъкидланишича, «Туркистон» бекати ўзига хос кўркам дизайни бўйича Тошкент метрополитенининг ҳеч бир бекатини такрорламайди. Ушбу бекатнинг чап ва ўнг томонидан иккитадан, жами тўртта кириш йўлаги қурилди ва атрофи ободонлаштирилиб, замонавий мониторлар ўрнатилди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Бекатнинг ички қисми оппоқ мармар плиталар билан безатилган бўлиб, 100 метрли перрон ва унда икки қатор оқ мармар тошлар билан пардозланган устунлар ўрнатилган. Бекат деворининг бир томонига Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистон давлатларининг диққатга сазовор жойлари, тарихий масканлари, иккинчи томонига эса Ўзбекистоннинг қадимий Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг тарихий мақбаралари, муқаддас қадамжолари мозаика кўринишидаги суратларда ишланган.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Бекатнинг ҳар бир ҳудуди тўлиқ кузатув ва хавфсизлик камералари, кондиционерлар ҳамда ҳаво вентиляторлари ва товуш чиқарувчи техникалар билан жиҳозланган. Бекатларга кириш ва чиқиш ҳудудларида йўналиш белгилари ўрнатилган.

    Қайд этилишича, «Юнусобод» бекати «Туркистон» бекатига нисбатан қурилиши ва безак бериш учун ишлатилган материаллар ранги ва кўриниши ҳамда дизайни бўйича бироз фарқ қилади. Икки бекат кўриниши ва фасади бир-бирини мутлақо такрорламайди. «Юнусобод» бекатининг ички қисми ҳамда 100 метрли перрон ўзига хос қия шаклида бунёд этилган. Перрон ўртасида бир қаторли нақшинкор устунлар бунёд этилган.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

    Бекатга кириш қисмида Тошкент шаҳрининг замонавий ва қадимий кўриниши акс этган тасвирий ойна кўринишидаги суратлар ўрнатилган. Бекатнинг икки томони эса олтита замонавий монитор билан жиҳозланган.

    Юнусобод йўналиши янги бекатлар билан ҳисоблаганда саккизта бекатдан иборат: Аҳмад Дониш кўчасида қурилган «Тукистон», «Юнусобод» ҳамда мавжуд «Шаҳристон», «Бодомзор», «Минор», «Абдулла Қодирий», «Юнус Ражабий», «Минг ўрик». Ушбу йўналиш «Юнус Ражабий» бекатидан «Чилонзор» йўлининг «Амир Темур», «Минг ўрик» бекатидан эса «Ўзбекистон» йўлининг «Ойбек» бекатига уланади.

    Мавзуга доир: Тошкент метрополитени — бекатларининг номи жуда кўп ўзгарган ерости саройи

    Маълум қилинишича, ушбу янги бекатлар фойдаланишга топширилгач, бир кунда «Юнусобод» бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, «Туркистон» бекатида эса 2,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади.

    Аввалроқ Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган Дўстлик—Қўйлиқ метро линияси қуриб битказилгани ҳақида хабар берилганди.

    Эслатиб ўтамиз, «Юнусобод» йўлининг иккинчи босқичи ҳамда ерусти ҳалқа метро йўлининг биринчи босқичини 2020 йил мартида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди.

    Маълумот учун, «Юнусобод» йўлининг мазкур иккита янги бекатини қуриш ишлари чоғида 2019 йилнинг 18 декабрь куни тупроқ ўпирилиб тушиши оқибатида олти нафар ишчи ҳалок бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Сергели ерусти метро линиясида дастлабки релсларни ўрнатиш бошланди (фото)
    • Сергели метро линиясининг қурилиши қанчага тушиши аниқ бўлди

    15.06.2020, 19:55   Изоҳ (0)   49441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморларни реабилитацияга кузатиш тажрибасидан воз кечилди

    15.06.2020, 19:44

    Сурхондарёда коронавирусга чалинган янги беморлар ҳақида маълумот берилди. Вилоятнинг 7 ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди

    15.06.2020, 19:08

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

    15.06.2020, 18:56

    Ўзбекистон ОТМларига кириш учун 2020 йилда 7 тоифадаги 8694 нафар абитуриентга имтиёзли давлат гранти ажратилади

    15.06.2020, 18:21

    Самарқандда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 11 нафари тузалди. Улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор

    15.06.2020, 17:53

    Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда

    15.06.2020, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.