Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансферлар ойнасида катта ўзгаришларга қўл урмоқчи.

Фото: PA Images

Express нашнинг хабар қилишича, «кўклар» бирйўла етти нафар футболчиси билан хайрлашишни режалаштирган. Лондон клуби «Атлетико»нинг ҳужумчи Альваро Мората трансфер ҳуқуқини сотиб олишига ишонмоқда. Бундан ташқари, «Тоттенҳэм» қизиқиш билдираётган Курт Зумани ҳам сотиш мақсад қилинган.

Клуб раҳбарияти трансфер бюджетини Тиэму Бакайоко, Давид Дзаппакоста ва Миши Бацҳуайини бошқа жамоаларга қўйиб юбориш орқали оширмоқчи.

Шунингдек, «аристократлар» ҳимоячилар — Маркос Алонсо ва Эмерсон билан ҳам хайрлашмоқчи.

Аввалроқ Лондон клубининг «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

«Челси» Англия Премьер Лигасининг 29-турдан кейин 48 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Лига баҳслари 17 июндан рестарт олади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!