«Бавария» клуби Бундеслигада навбатдаги рекордни қайд этди, дея хабар қилмоқда Opta.
Мюнхенликлар клуби жорий мавсумнинг 30 ўйинида 90 та гол уришга эришди. Авваллари бу кўрсаткични ҳеч қайси жамоа қайд эта олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Бундеслига 30-турида «Бавария» 6 июнь куни «Байер»ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Бавария» 30-турдан кейин 70 очко билан яккапешқадам бўлиб турибди ва мавсум тугашига 4 тур қолганда энг яқин таъқибчиси «Боруссия Д»ни 7 очкога ортда қолдирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)