Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ шу ҳафтада Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия федерацияси, БАА ва Миср Араб республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилган.
1–7 июнь кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича чартер рейслар амалга оширилади:
1 июнь. Тошкент–Истанбул–Тошкент2 июнь. Тошкент–Москва–Тошкент3 июнь. Тошкент–Шаржа–Тошкент3 июнь. Тошкент–Москва–Тошкент4 июнь. Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент5 июнь. Тошкент–Москва–Тошкент6 июнь. Қоҳира–Тошкент–Қоҳира6 июнь. Тошкент–Новосибирск–Тошкент7 июнь. Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: 100 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган, навбат кутмоқда
Изоҳ (0)