• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек, тўлиқ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, завод мутахассислари ҳамда заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширувчи гуруҳ билан учрашди.

    Ташриф давомида Президентнинг «Нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 4 апрелдаги қарорига мувофиқ, нефть нархларининг глобал ўзгариши шароитида корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи, заводнинг мавжуд технологик қувватлари, етказиб берилаётган хом ашё нархлари, жумладан, маҳалий нефть нархига ва 2020 йил 1 майдан кучга кирган биржа савдолари орқали нефть маҳсулотларини сотиш тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Маҳсулотларни ички ва экспорт бозорларида сотиш, хом ашё базасини аниқлаш ва таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари, нефть нархидаги ўзгаришларнинг турли вариантлари бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, заводни модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилди.

    «Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек, тўлиқ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда», — дейилади компания хабарида.

    Компания раиси ва ишчи гуруҳ аъзолари ташриф давомида заводнинг асосий ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечирди ва режалаштирилаётган янги технологик қурилмаларнинг қурилиши жойи билан танишди.

    Қайд этилишича, ташриф якунида инвестицион лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш учун тақдимотни тайёрлаб топшириш, шунингдек, Феед лойиҳасини, шу жумладан, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит шартлари бўйича таклифларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» компанияси бензин импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилганди. Шу билан бирга, нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» айрим тайёр нефть маҳсулотларининг импортига солинадиган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқишни сўраган.

    Молия вазирлиги эса бугунги кунда ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотлари ва импорт бўйича ставкалари турлича бўлган акциз солиғининг ягона ставкасини ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди, бироқ Энергетика вазирлиги нефть маҳсулотларини импорт қилиш бўйича акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритмаганини билдирди.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса Ўзбекистонда импорт бензин учун акциз солиғи оширилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топди.

    01.06.2020, 17:53   Изоҳ (0)   16571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 3673 кишига етди

    01.06.2020, 17:15

    Ўзбекистонда яна 22 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Жами соғайганлар сони 2859 кишига етди

    01.06.2020, 17:07

    Сардобаликлар учун янги газ тақсимлаш станцияси қурилмоқда

    01.06.2020, 16:52

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қурол учун рухсатнома олишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди

    01.06.2020, 16:06

    ЎзМТРК собиқ раиси Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси лавозимига тайинланди

    01.06.2020, 15:42

    Олмалиқда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди

    01.06.2020, 15:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.