Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 11 нафарга кўпайиб, 3673 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Уларнинг 3 нафари аҳоли орасидан аниқланган, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Тошкент ва Сирдарё вилоятларида аҳоли орасида аниқланган бўлса, янги касалланганларнинг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари ҳисобланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2859 нафар фуқаро касалликдан соғайган. Мамлакатда 15 нафар бемор касаллик оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)