Бокс бўйича WBC йўналиши вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайт бокс афсонаси Майк Тайсоннинг рингга қайтиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.
Аввалроқ 53 ёшли Тайсон яна профессионал даражада рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилганди. Уайтнинг сўзларига кўра, бу аҳмоқона қарор.
«Агар Тайсон қайтса-ю, рингда вафот этса нима бўлади? Бизнинг спортимизда аввал ҳам бундай қора доғлар ва разилликлар бўлган, бу бизга бошқа керак эмас. У уч дақиқадан 12 раунд туриб бера оладими? Мени нотўғри тушунманг, эҳтимол унинг кучи ҳали ҳам кўплаб йигитларни нокаутга учратишга етар, лекин бу ёшда тана ҳар доим ҳам мия хоҳлаган нарсани қилишга қодир бўлмайди», — дейди Уайт.
Олдинроқ Тайсон Фьюри Майк Тайсонга қарши жанг қилишга розилик бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)