«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг қизиқиш доирасига тушган.
Mundo Deportivo’нинг хабар беришича, агар «қизиллар» «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерни қўлга кирита олмаса, Дембелени сотиб олишга уриниб кўради.
Таъкидлаш жоиз, Вернер Клоппнинг асосий мақсадларидан бири, аммо у Дембелени ҳам кўп йиллардан бери кузатиб келади.
Бунинг устига франциялик вингернинг «Камп Ноу»даги келажаги сўроқ остида қолмоқда, чунки каталон клуби Неймар ва Лаутаро Мартинесдан бирини сотиб олишга жиддий бел боғлаган.
Дембеле ушбу мавсумда Ла Лиганинг 5 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилган бўлса, Вернер Бундеслиганинг 28 ўйинида ўз номига 24 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўйган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)