Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 11-турида «Энергетик-БГУ» 31 май, якшанба куни «Витебск»ни қабул қилди.

Фото: «Энергетик-БГУ»

Фото: «Энергетик-БГУ»

Кескин кураш ва голларга бой бўлган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувдаги бешта гол биринчи бўлимда урилди.

Майдон эгалари сафида Душан Бакич, Давид Тве ва Шаҳбоз Умаров ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 40-дақиқада киритилган тўп ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умаров учун Беларусь Олий Лигасидаги дебют гол бўлди. Меҳмонларнинг жавоб тўпларига Диего Сантос ва Ион Николееску муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим дебютида минскликлар бир киши кам бўлиб қолди: Евгений Юдчиц ўта қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида Жулио Цезарь мувозанатни тиклади.

Учрашувни «Энергетик-БГУ»нинг тўпурари Жасур Яхшибоев ўтказиб юборди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг сариқ карточкалари йиғилиб қолганди. Умаров эса 61-дақиқада захирага олинди.

Мазкур дурангдан сўнг «Энергетик-БГУ» очколарини 22 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди.

Беларусь Олий Лигаси

11-тур баҳси

31 май, якшанба

«Энергетик-БГУ» — «Витебск» 3:3

Голлар: 0:1 – 8 Сантос, 1:1 – 33 Бакич, 2:1 – 40 Умаров, 2:2 – 42, пенальти Николееску, 3:2 – 44 Тве, 3:3 – 90+4 Цезарь.

«Энергетик-БГУ»: Леско, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 77), Носко, Тве, Умаров (Мусаханян, 61), Гирс, Шкурдюк.

«Витебск»: Гушенко, Чалов, Цезарь, Скитов, Назаренко, Матвеенко, Каленчук, Волков (Федосов, 82), Гуренко (Василев, 74), Николееску, Сантос (Ксенофонтов, 80).

Огоҳлантиришлар: Сантос (9), Скитов (28), Николееску (71), Мавату (76).

Четлатиш: Юдчиц (56).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар