«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезнинг уйига ўғри тушди, дея хабар қилмоқда The Sun.
Таъкидланишича, талончилар умумий миқдорда 555 минг евролик мол-мулкни ўмарган. Хусусан, футболчининг 255 минг евролик Richard Mille, 44 минглик Rolex Daytona ва 39 минглик Rolex Day Date соати ўғирланган.
Шунингдек, 61 минг евро миқдоридаги нақд пул ва 166 минг еврога баҳоланган бошқа буюмлар ўғирлаб кетилган.
Хабар қилишича, Манчестер марказидаги уйга ўғрилар тушган вақтда футболчи воқеа жойида бўлмаган.
Маҳрез 2018 йилнинг ёзида «Лестер»дан 68 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтганди. Жорий мавсумда 29 ёшли жазоирлик футболчи Премьер Лигада 23 ўйин ўтказиб, етти гол ва саккизта самарали узатмага муаллифлик қилди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)