Мазаси оғзингизда эрийдиган, тўйимли таом рецептини ҳавола қиламиз.

Фото: Getty Images

Керакли маҳсулотлар:

  • Нон — 2 дона (ўртача)
  • Гўшт — 500 гр
  • Булғор қалампири — 3 дона
  • Пиёз — 3 дона
  • Ўсимлик ёғи
  • Помидор — 4 дона
  • Картошка — 1 кг
  • Туз ва зираворлар — таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Биринчи бўлиб картошкани тилларанг бўлгунича қовуриб алоҳида идишга солинг.
  • Булғор қалампирини ҳам қовуриб бошқа бир идишга солинг.
  • Гўшт ва пиёзни қўшиб қовуринг, зиравор ва туз ҳамда сув солиб паст оловда 45 дақиқа димланг.
  • Кейин қовурилган булғор қалампири ва помидор қўшиб аралаштириб яна 10 дақиқа димланг.
  • Тўғралган нон бўлакларини солиб яна 10-15 дақиқа димланг.
  • Овқатни кўкат билан безаб дастурхонга тортинг!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.