Мазкур сомсаларни тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди.

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Картошка — 4-5 дона
  • Пиёз — 2 дона
  • Томат пастаси — 1 ош қошиқ
  • Туз — 2 чой қошиқ
  • Сут — 50 мл
  • Ўсимлик ёғи — 50 мл
  • Тухум сариғи — 2 дона
  • Кўк пиёз
  • Кунжут

Тайёрланиш жараёни:

  • Аввал начинка тайёрлаб оламиз.
  • Картошкадан пюре тайёрланг.
  • Ўсимлик ёғида пиёзни қовуринг, томат, тухум сариғи ва кўк пиёз қўшинг.
  • Пюрега массани қўшиб, тузини ростланг.
  • Сутга ўсимлик ёғи қўшиб аралаштиринг.
  • Лаваш хамирини кесиб олинг.
  • Аралашмани лаваш хамирига суртинг.
  • Хамирга начинка солиб ўранг, устига кунжут сепинг.
  • 180 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.