• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда илк бор аҳоли турмуш даражаси ҳақидаги таҳлил натижалари эълон қилинди

    Марказий банк даромад даражаси турлича бўлган аҳоли гуруҳларига инфляциянинг таъсирини ҳудудлар кесимида ўрганиб чиқди. Бундай тадқиқот натижалари илк бор эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда уй хўжаликлари харажатлари ва даромадлари бўйича сўров (УХДС) натижалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ) маълумотлари асосида уй хўжаликлари даромадлари ва харажатлари ўсиши таҳлил қилинган. Шунингдек, олинган натижалар асосида ИНИ ва яшаш қиймати ўртасидаги тафовутлар ўрганилган.

    Сўров натижаларида аниқланган маълумотларга кўра, уй хўжаликлари даромадларининг тақсимланишида респондентларнинг асосий қисми — 38,7 фоизи ойига 2-4 миллон сўм даромадга эга бўлганлар гуруҳига киради.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ҳар хил даромадга эга уй хўжаликлари гуруҳлари харажатлари таркибидаги тафовут таҳлили кам даромадга эга бўлган уй хўжаликлари юқори даромадли гуруҳларга қараганда ўз харажатларининг кўпроқ қисмини озиқ-овқат маҳсулотларига ва камроқ қисмини ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар (яъни транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар)га сарфлашини кўрсатди.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Даромад даражасининг ўсиб бориши билан истеъмол таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши сезиларли даражада пасайган. Даромадлари 6 миллион сўм ва ундан юқори бўлган уй хўжаликларининг истеъмол саватидаги озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг даромади 2 миллион сўмдан паст бўлган уй хўжаликлариникига қараганда ўртача 26 фоиз бандга кам.

    Респондентларнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил кексалар томонидан даромадларининг кўпроқ қисмини (ўртача 80 фоизини) озиқ-овқат маҳсулотларига, ёшлар томонидан эса ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларига сарфланишини кўрсатди.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Бунда 30-55 ёшдаги аҳолининг харажатлари 30 ёшгача бўлган ёш гуруҳига нисбатан 18 фоизга ва 55 ёшдан ошган аҳолига нисбатан 63 фоизга кўпроқ. 30-55 ёшдаги аҳоли истеъмоли таркибида ноозиқ-овқат товарлари улушининг нисбатан юқори бўлиши ушбу гуруҳ вакиллари коммунал хизматлар ва бошқа молиявий мажбуриятларнинг асосий тўловчилари эканлиги билан боғлиқ.

    Турли ҳудудлардаги инфляция кўрсаткичлари

    Олинган маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида инфляция даражаси республика бўйича ўртача даражадан сезиларли фарқ қилади. Юқори даромадли ҳудудларда нисбатан юқори инфляция даражаси кузатилмоқда.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятлари каби юқори даромадли ҳудудларда (Навоий вилоятидан ташқари) инфляция даражаси республика бўйича ўртача умумий инфляция даражасидан юқори шаклланган.

    Ушбу ҳудудлар аҳолиси республика умумий аҳолисининг 30 фоизини ташкил этади. Уй хўжаликлари нисбатан паст даромадга эга бўлган ҳудудлар, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги инфляция даражаси мамлакатдаги ўртача инфляция даражасига нисбатан паст ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда мамлакат умумий аҳолисининг 27 фоизи истиқомат қилади.

    Аксарият ҳудудларда паст даромадга эга ўзбекистонлар нисбатан юқори инфляция даражасини сезган.

    Нисбатан кам даромадли гуруҳлар харажатларининг катта қисми озиқ-овқатларга сарфлагани учун 2019 йилда озиқ-овқат инфляцияси 18,6 фоизни ташкил этганда уларда нисбатан юқори инфляция сезилган.

    Шунингдек, кам даромадли аҳоли гуруҳлари йил давомида ноозиқ-овқат товарлари нархлари ўсиш даражасининг пасайишидан камроқ манфаат кўрди. Юқори даромадли ҳудудларда яшовчи кам даромадли уй хўжаликлари эса яшаш қийматининг кўпроқ ўсишига дуч келмоқда.

    Ойлик сезилган инфляция динамикаси ҳам даромад даражаси турлича бўлган уй хўжаликлари ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади. Бунда кам даромадли уй хўжаликларининг истеъмол тўпламида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши юқорилиги сабабли ушбу уй хўжаликларига мавсумий ўзгаришлар оқибатида юзага келадиган озиқ-овқат инфляцияси янада кучлироқ таъсир этади.

    2019 йилда аҳолининг умумий даромадлари 21,9 фоизга ошган ва умумий харажатларнинг ўсиши ҳам шунга мутаносиб даражада ўсган.

    Батафсил таҳлил асосида олилалар қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
    • харажатлари миқдори даромадларидан юқори бўлган. Бу гуруҳга пул кўринишидаги даромадларига нисбатан кўпроқ харажат қиладиган, асосан, кам даромадли гуруҳга мансуб уй хўжаликлари киради ва истеъмолининг маълум қисмини уй шароитида етиштириши ёки харажатларнинг бир қисмини қисқа муддатли қарз мажбуриятлари билан қоплаши билан изоҳлаш мумкин;
    • нисбатан кам даромадли ва юқори даражадаги молиявий мажбуриятли. Мазкур уй хўжаликларининг молиявий мажбуриятлари, шу жумладан, кредит тўловлари анча юқори даражада. Натижада нисбатан кам миқдордаги тежашга эга бўлган ушбу уй хўжаликлари нархлар ва даромад даражасидаги ўзгаришлар (шоклар)га жуда таъсирчан ҳисобланади;
    • қатъий белгиланган даромад олувчи. 2019 йилда аҳолининг ялпи реал даромадлари 6,5 фоиз даражасида ўсган бўлса-да, даромадларининг реал ўсиши кам бўлган ёки умуман ўсмаган аҳоли гуруҳи мавжуд (нафақадагилар ёки қатъий белгиланган даромад олувчилар).
    Умуман олганда, тадқиқот натижаларига кўра, уй хўжаликлари томонидан сезиладиган инфляция даражаси харажатлар таркиби ва нархларнинг ўзгаришига қараб фарқ қилади. Хусусан, юқори даражада шаҳарлашган ҳудудларда истиқомат қилувчи кам даромадли уй хўжаликлари юқори даражадаги инфляцияни сезади.

    Умумлаштирилган ҳолда яшаш қийматининг ўсиш даражаси ўртача даромадлар ўсишига мутаносиб бўлади.

    Айни пайтда алоҳида гуруҳлар бўйича таҳлиллар яшаш қийматининг ўсишига жуда таъсирчан бўлган аҳоли гуруҳлари мавжудлигини кўрсатди, хусусан:

    • харажатлари миқдори умумий даромадларидан юқори бўлган уй хўжаликлари;
    • кам даромадли ва юқори даражадаги молиявий мажбуриятларга эга уй хўжаликлари;
    • қатъий белгиланган даромад олувчи уй хўжаликлари, шу жумладан, нафақа олувчилар.
    Хулоса

    Инқирозли вазият ва чеклов чоралари шароитида аҳолининг паст даражада даромад оладиган қатламлари асосий истеъмол товарлар нархлари ўзгаришига кучлироқ таъсирчан бўлади.

    Паст даромад оладиган аҳолининг асосий қисми иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолият юритишини ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодий фаолликнинг пасайиши, биринчи навбатда, уларнинг даромадларига таъсир кўрсатади.

    Шу сабабли яшаш қиймати масаласи жорий вазиятда муҳим аҳамият касб этади ва паст даражада даромад олаётган аҳоли фаровонлигини ошириш учун самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этади.

    Қисқа муддатга мўлжалланган чора-тадбирлар:

    • бозорларни яшаш учун муҳим бўлган истеъмол товарлари билан таъминлаш ҳамда товарлар таклифини рағбатлантириш ва етказиб бериш занжирини ташкил этиш орқали улар нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик;
    • ишга лаёқатсиз шахслар, шу жумладан, ёлғиз она ва ногиронлиги бўлган шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш ва муҳим истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш;
    • ишсиз ёки кам таъминланганлиги сабабли шароити оғир бўлган меҳнатга лаёқатли шахсларга малака ошириш йўли билан янги иш ўринлари яратган ва шароитларни яхшилаган тадбиркорларни рағбатлантириш;
    • қишлоқ жойларда аграр соҳани ислоҳ қилиш орқали ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
    Узоқ муддатга мўлжалланган чора-тадбирлар:
    • давлат ва халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобига олий ўқув юртларида кам таъминланганлар учун квота жойларини ажратиш орқали «ижтимоий кўтарилиш» институтини яратиш;
    • аҳолини мақбул уй-жой ва жамоат транспорти билан таъминлаш, молиявий таълим ва аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш;
    • замонавий таълимни молиялаштиришни кенгайтириш ва замонавий ахборот технологиялари, инженерлик, биотиббиёт ва бошқа шу каби замонавий мутахассисликларга йўналтириш;
    • кам таъминланган оилалар учун мактаб-гимназиялар сонини кўпайтириш ва болаларни сифатли ўрта таълим билан таъминлаш.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида муомалага қўшимча қанча нақд пул чиқаргани маълум бўлди
    • Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид Президент қарори қабул қилинди

    15.05.2020, 22:56   Изоҳ (0)   83462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳайвонот боғи 16 майдан ўз фаолиятини қайта бошлайди

    15.05.2020, 22:43

    Сардобадаги фалокатдан зарар етган масжидлар «Вақф» фонди маблағлари ҳисобига қайта қурилади ва таъмирланади

    15.05.2020, 22:07

    Акмал Бурҳонов Россия ТИВ вакилининг Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга берган изоҳига муносабат билдирди

    15.05.2020, 22:07

    Расул Кушербаев Россия ТИВ расмий вакилининг Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди

    15.05.2020, 21:55

    Ўзбекистон Россиядан бешта электровоз сотиб олади

    15.05.2020, 21:34

    «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлисда кўриб чиқилади

    15.05.2020, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.