Ўзбекистонда 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 13 кишига кўпайиб, 2149 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2136 нафарни ташкил этгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1319 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Изоҳ (0)