Андижонда 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Хабарга кўра, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилган.
Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19’дан бутунлай соғайганлар сони 2020 йил 3 май соат 19:30 ҳолатига кўра, 1319 нафарни ташкил қилган.
ССВнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистонда 2136 нафар одамда коронавирус инфекцияси қайд этилган, соғайган ва вафот этганлардан ташқари жами 807 нафар бемор даволанмоқда.
Аввал Бухорода 7 нафар бемор касалликдан тузалгач, 2020 йил 3 май соат 14:30 ҳолати бўйича Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони 1278 нафарга етгани, кейинроқ яна 23 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 1301 нафарга етгани, 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра эса коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2136 нафарни ташкил қилгани, 15 мартдан буён Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Изоҳ (0)