• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавируснинг олтинчи ҳафтаси дайжести: Бир грамм вирус, Telegram тестлари, юмшаётган карантин ва яна бир янги фонд

    Барчасини тўпласа бир граммга ҳам бормайдиган вирус бугун дунёни титратди ва миллионлаб хабарларнинг бош мавзусига айланди, жаҳон сиёсатида бурилиш ясади. Жумладан, Ўзбекистонни қисқа муддатда қанчалик ўзгартирганини дайжестимизда баён қиламиз.

        Мавзуга доир:

    • Коронахабарлар, карантин, мисли кўрилмаган чоралар, ташвиш ва хавотирлар. Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи ҳафтаси дайжести
    • Ўзбекистон бўйлаб тарқалаётган коронавирус, тўхтатилган транспортлар, ёпилган постлар, беш кунда битказилган шифохона. Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи ҳафтаси дайжести
    • Коронавируснинг учинчи ҳафтаси дайжести: Кучайган карантин, хайрия хавотири, чекловлар: >65 ёш; <2 метр; >37 даража
    • Ўзбекистонда коронавируснинг тўртинчи ҳафтаси дайжести: Ўзимизнинг тестлар ва тиббий вентилятор, хайр Анвар Обиджон, бободеҳқондан умидлар
    • Ўзбекистонда коронавируснинг бешинчи ҳафтаси дайжести: Шиддат билан тарқалган вирус, постдаги қуролли ҳарбийлар, ўзимизнинг «ақлли ниқоб»имиз, якка-якка ифторлик
    Йиллар давомида масофавий таълим деб гапириб келинди. Бироқ бу борада айтарли силжиш юз бергани йўқ эди. Коронавирус масофавий таълимга бирдан туртки бериб юборди. Айниқса, бу ҳафтада Telegram’даги «Масофавий таълим» каналида ривожланиш кузатилди. Турли фанлар бўйича тест саволлари берувчи бот ишлаб турибди. 16 мартда очилган канал аллақачон 42 мингдан зиёд обуначи тўплаб улгургани диққатга сазовор. Айтиш лозимки, масофавий таълимга ихтисослашган Telegram’даги канал битта эмас. Қолаверса, Telegram мессенжери яқинда тест ўтказиш учун янги имкониятлар қўшди.

    Масофавий таълим.

    Масофавий таълим.
    Скрин: «Дарё»

    ***

    Вирус тарқалишига қарши энг яхши чора карантин. Бироқ карантиндан карахт бўлган иқтисодиёт билан узоққа бора оламизми? Ўзбекистонда бир қатор соҳаларга карантин талаблари асосида фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилди. Бу соҳаларга қурилиш материаллари бозорлари, йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг дўконлари, ҳунарманд усталар дўконлари, уруғ ва кўчат етиштирувчилар, тижорат банкларининг ҳудудлардаги шохобчалари, машина «запчаст»и билан савдо қилувчилар, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчилар, кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, нотариал идоралар, суғурта компаниялари ва бошқалар киради. Демак, аста-секинлик билан тўлақонли ҳаёт тарзига қадам ташлаяпмиз.

    ***

    Коронавирусга оид хабарлар орасида кундан кунга соғаётганлар сони ошаётгани кишини хурсанд қилади. Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди. Тошкент ва Хоразмда 18 нафар, ундан олдинги куни Қорақалпоғистонда 10 нафар бемор соғайганди. Уларнинг аксарияти Россия, Туркия каби давлатлардан чартер рейсда олиб келиниб, карантинга олинганлардир. Шундай қилиб, COVID-19 дан тузалган юртдошларимиз сони 765 нафарга етди. Айни вақтда 1 096 нафар юртдошимиз даволанишда. Telegram’даги охирги икки ойда фаоллашган ССВ матбуот котиби каналининг ахборотига таянсак, дунё мамлакатларида COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлим кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон жуда ҳам паст (1 миллион аҳолига нисбатан 0,2 фоиз) кўрсаткични қайд қилмоқда.

    Солиштирма жадвал.

    Солиштирма жадвал.
    Фото: ССВ матбуот хизмати

    ***

    Карантин чораларини босқичма-босқич юмшатишни республикамизда Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бошлаб беради. Карантин даврида Фарғонада 10 минг, Қашқадарёда 11 минг корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кескин камайди. Ишсизлар ортди, қолаверса, Фарғонада 56 мингта, Қашқадарёда 91 мингта эҳтиёжманд оила мавжуд. Жорий йилда бу икки вилоятга қурилиш ва реконструкция ишлари учун бир триллион сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилди, аммо биринчи чоракдаёқ маблағ ўзлаштириш анча орқада қолиб кетди. Президент аҳоли бандлигини таъминлаш учун қурилишларни давом эттиришга рухсат берилганини инобатга олиб, бу икки вилоятдаги объектларда белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

    Ушбу вилоятлар ҳокимларига мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди. Фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилди. Кам таъминланган оилаларга қорамол, парранда ва асалари уяси тарқатиб, кооперация асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

    Коронавирус динамикаси.

    Коронавирус динамикаси.
    Фото: ССВ матбуот хизмати

    ***

    Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди. Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фонди ёрдамга муҳтож беш минг аёлга беш миллиард сўм маблағ ажратди. Жамғарма сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг грантлари «Замин» фонди маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланиши умумий шаклда ёзилган, бироқ тўла ахборот келтирилмаган.

    Ёзилишича, «Замин» халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинди. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш.

    «Замин» халқаро жамоат фонди.

    «Замин» халқаро жамоат фонди.
    Скрин: «Дарё»

    ***

    Ҳафта баҳси газеталар келажаги ҳақида бўлди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Фикримча, матбуот ҳам оғир жараёнлар ва оғир даврга кириб келмоқда. Газета нашрларига келадиган бўлсак, қўпол қилиб айтгим келмаяпти, аммо мен уларнинг келажагини кўрмаяпман. Бу инқирозлар бошланмаган тақдирда ҳам газеталар аллақачон ўтмишга айланганди», дейиши шундоқ ҳам қийинчиликда кун кўраётган босма нашрлар вакилларини жунбушга келтирди. Улар Алламжоновнинг фикрини турли-туман танқид остига олди. Баҳсдан умумий хулоса сифатида айтиш зарурки, матбуот учун босма нашр зарурияти йўқ эмас, бироқ Ўзбекистондаги босма нашрлар ҳам замон талабига мослашиши керак.

    Эслатиб ўтамиз 2020 йил 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 869 нафарни ташкил қилмоқда. «Дарё»ни кузатишдан тўхтаманг. Уйда қолинг.

    27.04.2020, 08:40   Изоҳ (0)   142795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    27.04.2020, 08:08

    Хитойлик мутахассислар Ўзбекистонда коронавирусни даволашда нималарни тавсия қилмоқда?

    27.04.2020, 07:38

    Қарши тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    27.04.2020, 07:09

    Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошларнинг тунги парвозини томоша қилди (видео)

    27.04.2020, 06:18

    Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғидан кейин Навоийда оммавий дезинфекция ишлари бошланди

    26.04.2020, 23:58

    Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди

    26.04.2020, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.