Тошкент, Фарғона ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли Илон Маскнинг глобал интернет лойиҳаси асосида коинотга учирилган Starlink сунъий йўлдошларининг парвозини кузатди.
Айни вақтда фазо орбитасида юзлаб сунъий йўлдош учиб юрибди. Йил давомида яна 24 та шунга ўхшаш парвоз амалга оширилади – уларнинг ҳар бирида 60 тадан сунъий йўлдош космосга учирилиши кўзда тутилган.
Бир йил аввал 25 майдан 26 майга ўтар кечаси ҳам Ўзбекистон аҳолиси 60 та учар жисмнинг осмондаги ҳаракатини кузатган ва ушбу парвозларнинг видеолари интернетда тарқалганди.
SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилгани хабар қилинган, бироқ кейинчалик сунъий йўлдошларининг парвози 23 апрелда амалга оширилганди. SpaceX қурилмаларининг биринчи гуруҳи 2019 йил май ойида учирилган. Компания режаларига кўра, 2020 йилда Starlink’нинг коинотдаги интернет тизими АҚШ ва Канадада ишлашни бошлайди, 2021 йилга бориб бутун дунёни қамраб олади.
Изоҳ (0)