• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойлик мутахассислар Ўзбекистонда коронавирусни даволашда нималарни тавсия қилмоқда?

    Аввал хитойлик консултантлар ва тиббиёт ходимларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга келгани ва уларнинг коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик шифокорларга ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди. Гуруҳ таркибидаги 9 нафар мутахассис 20—21 апрель кунлари Фарғона вилоятида бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилган.

    Фото: «ЎзА»

    Фото: «ЎзА»

    Хабарга кўра, делегацияни Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров ва бошқа мутасадди раҳбарлар кутиб олган.

    Дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси конференция залида хитойлик мутахассислар билан мулоқот ўтказилган, унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи меҳмонларга коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳудуддаги вазият, карантин ва даволаш-профилактика чоралари ҳақида маълумот берган.

    Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Шундан сўнг Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари ва хитойлик мутахассислар онлайн видеосуҳбат ўтказган. Мулоқот жараёнида фарғоналик шифокорлар COVID-19 аниқланган беморларни даволаш масаласида хитойлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашган. Хитойлик мутахассислар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб зарур тавсияларни берган.

    Масалан, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори С.Боййигитов қуйидагича савол билан мурожаат қилди:

    «1988 йилда туғилган аёлда 20 март куни COVID-19 аниқланиб, шифохонамизга ётқизилган. Вирус ва инфекцияга қарши барча зарур муолажалар стандарт асосида олиб борилмоқда. Бемор ўзини яхши ҳис қилиб, унда касалликнинг клиник белгилари ва бошқа асоратлари сезилгани йўқ. Аммо орадан бир ой вақт ўтса-да, бемордан олинган қон таҳлиллари натижаси мусбат чиқмоқда. Хитойда ҳам шу каби ҳолат учраганми? Учраган бўлса қандай даво чоралари кўрилган?»

    Хитойлик мутахассисларнинг маълум қилишича, Ухань тажрибасида ҳам бундай ҳолат учраган, баъзан вирус касалланган одам қонида 50 кунгача сақланиб туриши мумкин. Хорижлик мутахассислар бу бемор шифохонада яна бир неча кун ётиб даволаниши зарурлигини тавсия қилди.

    Фото: «ЎзА»

    Фото: «ЎзА»

    Шунингдек, фарғоналик мутахассисларнинг «Агар эмизикли аёл ва унинг чақалоғида вирус аниқланган бўлса, чақалоқ онасининг кўкрак сутидан озиқланиши хавфли эмасми? Хитойда бу борада қандай йўл тутилмоқда?» деган саволларига хитойлик консултантлар:

    «Она шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда чақалоғини эмизишда давом этса бўлади», деган мазмунда жавоб қайтарди.

    Шундан сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида хитойлик мутахассислар ва фарғоналик шифокорлар иштирокида «Шифохонада инфекциянинг олдини олиш» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

    Маҳорат дарсида хитойлик шифокорлар шахсий ҳимоя кийимларини тўғри кийиш ва ечиш, беморларнинг олдида қандай ҳаракатланиш зарурлиги ҳақида кўргазмали машғулот намойиш қилди.

    Фото: «ЎзА»

    Фото: «ЎзА»

    21 апрель куни хитойлик шифокорлар вилоятдаги бир қатор даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган захира карантин марказларида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

    Улар бу ердаги шароитга ижобий баҳо бериб, ўз тажрибаларидан келиб чиқиб бир қатор тавсияларни ҳам берди. Масалан, хоналардаги ҳавони тозалаб турувчи ҳаво йўлларини вақтинчага ёпиб қўйиш ҳисобига вирус тарқалишининг олдини олиш мумкинлиги, хонани эса фақат деразаларни очиш орқали шамоллатиш кераклиги ҳақида гапирилди. Хитой тажрибасида бир хонада ётган бемор одам нафас олганида чиққан вируслар ҳаво йўли орқали юқори қаватдаги бошқа соғлом беморга юқиш ҳолати ҳам учрагани айтилди. Шунингдек, биноларни дезинфекция қилиш борасида ҳам муҳим тавсиялар берилди, дейилади Фарғона соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабарида.

    Мавзуга доир: 

    • Олимлар коронавирус инсон умрини 10 йилга қисқартиришини маълум қилди
    • Олимлар COVID-19’га қарши курашнинг 4 хил стратегиясини белгилаб берди
    • Хитойлик олимлар коронавируснинг оғирроқ шакли борлигидан огоҳлантирди
    Аввал Ўзбекистонга келган хитойлик шифокорларнинг 11 нафари Андижондаги ҳолат билан танишгани ҳақида хабар қилинганди.

    27.04.2020, 07:38   Изоҳ (0)   55669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    27.04.2020, 07:09

    Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошларнинг тунги парвозини томоша қилди (видео)

    27.04.2020, 06:18

    Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғидан кейин Навоийда оммавий дезинфекция ишлари бошланди

    26.04.2020, 23:58

    Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди

    26.04.2020, 23:12

    Ўзбекистонда 240 мингдан ортиқ кишида коронавирус тести ўтказилди

    26.04.2020, 22:36

    Адлия вазирлиги: Давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмайди

    26.04.2020, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.