Эътиборингизга турк ошхонасининг кунжутли нони — симит рецептини ҳавола қиламиз, уни иссиқ чой, сут ёки қаҳва билан қўшиб даструхонга тортишингиз мумкин.

Фото: Grand Turkish Bazaar

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • ун — 300 грамм;
  • хамиртуруш — 15 грамм;
  • шакар — 1 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • туз — 2 грамм;
  • асал — 1 ош қошиқ;
  • сув — хамир учун 130 мл​, сироп учун 200 мл.

Фото: Kivi Tadinda

Тайёрланиш жараёни:

  1. Хамиртуруш, шакар, туз, илиқ сув ва унни аралаштириб, хамир тайёрланг.
  2. Хамирни думалоқ шаклга келтириб, устини ёғланг.
  3. Хамирни ёғ ичига сингдириб, эластик бўлгунича муштланг.
  4. Устини салфетка билан ёпиб, 30-40 дақиқа тиндиринг.
  5. Сўнгра хамирни олиб, тўрт бўлакка бўлинг (кичикроқ қилишни истасангиз, 6 бўлакка бўлишингиз мумкин) ва яна 20 дақиқа кутинг.
  6. Хамирни узунчоқ қилиб суратдагидек ўрама шаклга келтириб, икки томонини бирлаштиринг.
  7. Сироп учун илиқ сувга асал аралаштиринг ва нонни аралашмага ботиринг.
  8. Симитнинг икки томонини ҳам кунжут билан қопланг.
  9. Газ листига пишириқ учун мўлжалланган қоғоз солинг ва симитларни териб чиқинг.
  10. 180 даражали қизиган духовкага 30-35 дақиқага қўйинг.

Мазали нонлар тайёр, ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир: