КХДР марказий газетаси Rodong Sinmun, шунингдек, мамлакат марказий радиоси Ким Чен Ин номидан баёнот йўллади. У ўз баёнотида Самчжиён шаҳрида сўнгги йилларда олиб борилаётган қурилиш ишларида меҳнат қилаётган ишчиларга миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Reuters

Баёнот қачон берилгани ва ҳозирда Ким Чен Ин қаерда эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Корея марказий телеграф агентлиги бугун, 26 апрель куни, КХДР етакчисининг фаолияти тўғрисида маълумот бермаган. Агентлик фақатгина 2019 йилнинг апрелида Владивостокда Россия ва КХДР ўртасида ўтказилган саммитга бир йил тўлиши муносабати билан Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов томонидан юборилган табрик телеграммасини эълон қилган.

Жаҳон оммавий ахборот воситалари КХДР етакчиси вафот этгани ёки оғир аҳволда ётгани ҳақида маълум қилмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, Ким Чен Ин муваффақиятсиз кечган операциядан сўнг комага тушган ёки вафот этган. Хитой, АҚШ ва Россия Шимолий Корея етакчисининг вафот этган тўғрисидаги хабарларни рад этмоқда.

Аввалроқ CNN телеканали Ким Чен Иннинг соғлиғи операциядан сўнг ёмонлашгани маълум қилинганди. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда маълумотларга эга эмаслигини ва CNN’га доим ҳам ишонавермаслигини билдирган.

Маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда 2019 йилдан буён ҳокимиятни топшириш учун фавқулодда режа тайёрланмоқда. Мамлакат тепасига амалдаги раҳбар Ким Чен Иннинг ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжон келиши мумкин.