Саудия Арабистони Олий суди мамлакат қонунчилигида назарда тутилган қамчи билан калтаклаш жазосини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди, деб хабар беради BBC.
Бунинг ўрнига бир қатор жиноятларни содир этишда айбланаётган шахслар жарима ёки қамоқ жазосига ҳукм этилади.Ар-Риёд ушбу қарорни подшоҳ Салом ва унинг ўғли, меросхўр шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон томонидан бошланган ислоҳотларнинг давоми дея изоҳлаган.
Сўнгги йилларда қамчи билан жазолаш борасидаги энг овоза бўлган ҳукм 2015 йилда қабул қилинган. Ўшанда кибержиноятчилик ва мусулмон анъаналарини ҳақорат қилишда айбланган блогер Раиф Бадавий минг дарра калтак ейиши керак эди. Бироқ кейинроқ халқаро ҳамжамиятнинг тандиқлари сабаб ҳукм бекор қилинган.
Таъкидлаш керакки, Саудия Арабистонида сўнгги вақтларда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда, хусусан, 2019 йилда аёлларнинг ҳарбий хизмат ўташига рухсат берилган бўлса, 2017 йилда аёлларнинг машина ҳайдашига рухсат берилган эди.
Изоҳ (0)