АОКАда 20 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов карантин вақтида ижро ҳаракатлари давом эттирилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.Шу жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ундириш юзасидан ҳам қонунчиликда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаъги фармонининг 15-бандига кўра, фақатгина карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилган.
Фаррух Тошпўлатов, МИБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи
Аввалроқ Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаганлар сони 83 мингдан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилди, Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.
Изоҳ (0)