Ҳукумат қарори билан Ғанишер Раҳимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Раҳимов бунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сонли қарори билан ташкил этилган. Институт юридик шахс мақомига эга давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради. Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 йилги ўқув йилидан бошланади. Қарорга кўра, институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорида ҳисобланади. Президентнинг мазкур қарори билан Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юклатилган.
Изоҳ (0)