• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель, душанба куни, Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, биринчи навбатда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Кейинги йилларда шериклик жадал ривожланиб бораётгани ва турли даражалардаги алмашинувлар фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди.

    Хусусан, ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажми сезиларли даражада ортди. Германия, Франция, Италия, Бельгия, Венгрия ва Европанинг бошқа давлатлари етакчи компаниялари иштирокида муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, қўшма корхоналарнинг умумий сони эса 1000 тадан ошди.

    Бундан ташқари, асосий молиявий институтлар, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки билан самарали ҳамкорлик кенгаймоқда.

    Инсон капитали ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, фан, маданият ва таълимни ривожлантириш масалалари бўйича мулоқотда муваффақиятга эришилгани алоҳида қайд этилди.

    Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни қабул қилишга тайёргарликни йил якунига қадар якунлаш мақсадида ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича фаол музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Европа кенгаши президенти Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган қатъий чора-тадбирларни юксак баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади.

    Шарль Мишель Европа Иттифоқи ушбу глобал хатарга қарши курашишда Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, мамлакатга ушбу мақсадлар учун молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар қилди.

    Суҳбатда минтақавий аҳамиятга молик масалалар ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

    Европа кенгаши президенти Марказий Осиёда катта ижобий ўзгаришлар рўй бергани ва минтақа мамлакатларининг умумий саъй-ҳаракатлари билан эришилган дўстлик ва ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта мамнуният билан қайд этди. Унинг таъкидлашича, ушбу сезиларли муваффақиятлар Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келади.

    Биринчи навбатда савдо, инвестиция, инновация, транспорт ва энергетика соҳаларида дастур ва лойиҳаларни илгари суриш орқали бутун минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш ва барқарор тараққиёт мақсадида биргаликда фаол ишлаш муҳимлиги қайд этилди. Шу боис йил якунига қадар минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича вазирлар кўп томонлама конференциясини ўтказиш масаласи кўриб чиқилади.

    Телефон мулоқоти чоғида, шунингдек, халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

    Суҳбат якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги конструктив мулоқот ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга интилишлари қатъий эканини таъкидлади.

    Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон банкларига ёрдам тариқасида 220 миллион доллар, Ўзбекистон компанияларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ажратиши ҳақида хабарлар берилган эди.

    20.04.2020, 18:57   Изоҳ (0)   22141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада коронавирусга чалинганлар 97 нафарга етди. Беморлар орасида ҳамширалар ҳам бор

    20.04.2020, 18:46

    Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилган ходим «доставка» билан шуғулланса, унга иш стажи ёзиладими? Вазирлик расмийсининг изоҳи

    20.04.2020, 18:10

    Янгийўл шаҳрида тунда қурол кўтариб юрган шахслар қамоққа олинди

    20.04.2020, 17:58

    Ҳарбий хизматни ўташ ёшига етган фуқаролар карантиндан сўнг хизматга чақирилиши мумкинлиги айтилди

    20.04.2020, 17:46

    Тошкентда коронавирусга чалинган яна 23 нафар бемор соғайди. Ўзбекистонда тузалганлар сони 261 кишига етди

    20.04.2020, 17:34

    Агар биз ҳозир ҳаракатланмасак, асаларилар умуман йўқ бўлиши мумкин — Тошкент вилояти асаларичилари транспорт ҳаракати учун ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда

    20.04.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.