Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи ҳомиладор аёл ҳамда кўричак билан оғриган бемор вертолётда шифохонага олиб борилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов маълум қилмоқда.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Маълумот берилишича, Деҳқонобод тумани «Оққишлоқ» МФЙ Шахшор қишлоғида яшовчи 21 ёшли ҳомиладор аёл Ҳулкар Нормўминованинг тоби қочиб, ҚВПга олиб борилган. ҚВП шифокори аёлда эрта туғруқ ҳолати кузатилаётганини, тиббиёт масканида аёлга ёрдам кўрсатиш имкони йўқлигини айтган.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Шунингдек, кўричак билан оғриган 29 ёшли фуқаро Шаҳло Қурбонова ҳам операцияга муҳтожлигини билдирган.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Аммо беморлар туман марказидан 180 километр узоқликдаги қишлоқда яшаши ва йўлдаги муаммолар сабаб уларни туман тиббиёт бирлашмасига олиб боришда муаммо юзага келган.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Мазкур ҳолатдан хабар топган Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Фармон Жалилов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Шодиевга хабар берган.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Обит Ҳазратқулов ташаббуси билан ҳомиладор аёл ва кўричак билан оғриган бемор 16 апрель, пайшанба куни, Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт ҳамда экипаж ёрдамида Қарши шаҳридаги Хонобод аэродромига олиб келинган.

Фото: Соҳиб Ваитов

Фото: Соҳиб Ваитов

Вилоят перинатал марказига ётқизилган Ҳулкар Нормўминова ҳамда шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилган бемор Шаҳло Қурбоноваларнинг айни пайтдаги аҳоли яхши. Улар шифокорлар назоратидалиги айтилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда